Ўзбекистонда соч экиш бўйича илк операция ўтказилди

 

   soch_10042014Республика дерматология ва венерология махсус илмий-амалий марказида илк марта чоксиз усулда соч экиш операцияси ўтказилди. “Uzbekistan Today” газетасининг ёзишича, ушбу операция кенг кўламдаги тайёргарлик ишларининг маҳсули ҳисобланади. Марказда ана шундай йирик операцияларни ўтказишга имкон берувчи энг сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги операция хонаси ташкил этилди.

Мутахассислар бундай операцияларни ўтказиш тажрибасига эга жаҳоннинг машҳур тиббиёт муассасаларида амалиёт ўтаб келди.

«Бизнинг бу борадаги илк ишимиз жуда муҳим қадам бўлди. Йилдан йилга андроген калликка дучор бўлаётган эркаклар сони ошиб бормоқда. Андроген калликнинг асосий сабаби гормонал баланс бузилиши саналади. Ҳозирда бизга ҳатто йигирма ёшдаги беморлар ҳам мурожаат қилишмоқда», – дейди Республика дерматология ва венерология махсус илмий-амалий маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов.

«Айтиш керакки, ёшларнинг эрта калликка дучор бўлаётганлиги уларнинг ҳаёти сифатининг пасайишига олиб келади. Шунинг учун ҳам марказимизда андроген соч тўкилишга қарши соч экиш бўйича эга операцияларни ўтказмоқдамиз», – дея қўшимча қилади мутахассис.

Бундай операциялар жараёнида ҳар бир соч толаси алоҳида-алоҳида экилади. Битта соч толасини экиш жараёни уч босқичдан иборат. Аввало, донор соч толаси ажратилади. Кейин экиш учун жой тайёрланади. Сўнгида эса экилган толанинг янги жойга мослаштириш жараёни олиб борилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атиргулнинг фойда ва зарарлари

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли, руҳшунос олим, халк табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари. Атиргул хидланса дил қувват олар Мияни куч билан урар ва ёпар. Бироқ ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Атамбаевни қўлга олиш операцияси давом этмоқда, ҳозирда 23 киши яраланди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш бўйича маҳсус операцияси вақтида  жабрланганлар сони 23га етган. ...