Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар Иттифоқи раислигидан кетди

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди. Кеча, 29 август куни ташкилотда йиғилиш ўтказилган ва унда Қуронбоев ишдан кетгани эълон қилинган.

Қаҳрамон Қуронбоев 2017 йил 30 июнда ташкил этилган Ёшлар Иттифоқи фаолият бошлаганидан буён ҳаракатга раҳбарлик қилиб келади. Ёшлар Иттифоқи собиқ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида ташкил этилганди.

Қаҳрамон Қуронбоев 2018 йил 5 июнь куни водийда келин-куёвнинг тўй кортежини тўхтатиб, уларни таксига ўтирғизиб юборганини ОАВ билан учрашув вақтида айтганидан сўнг кескин танқидлар остида қолиб кетган ва Қуронбоевнинг бу ҳаракатини президент Шавкат Мирзиеёв ҳам қоралаганди.

Қуронбоевнинг янги лавозими ҳам аниқ. У давлат хизмати ва давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича президент  маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон шаҳарларида хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди

«Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш — бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради», — дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон ...

Огоҳ бўлинг, дафтарлардан хавфли вирус тарқалмоқда

Ҳурматли ота-оналар, олдиндан айтиб қўяй, мабодо фарзандингизга янги ўқув мавсуми учун дафтар харид қилмоқчи бўлсангиз, огоҳ бўлинг. Муқовада кўрган ҳар тасвир ёки маълумотга ...

Ҳар бир ишни адолатли ҳал этса бўлади

Бугун Ўзбекистоннинг турли ерларидаги бузди-бузалоқлар, минг хайрли ниятда бўлмасин, ижтимоий адолат кескин бузилишига сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан икки воқеа эсимга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400