Мустақиллик байрамида Президент олдида куйлаш учун артистлар пора беришадими?

Ўзбекистонлик баъзи артистлар аввалги Мустақиллик байрамида куйшлаш учун таниш-билишларни ишга солгани хатто баъзи бир ҳолларда пора ҳам беришган. Бу ҳақда Мустақиллик ва Наврўз айёмларининг илк режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Рустам Ҳамидов ЎзА’га берган интервьюсида маълум қилган.

У ўз суҳбати давомида сўнгги пайтларда байрам концертлари бир хил қолипга тушиб қолгани, сценарий бир хил ёзилгани ҳақида айтган. Шунингдек, у ердаги таниш-билишчилик ҳақида ҳам айтиб ўтган.

– Баъзи бир артистлар байрамга чиқаман, деб, таниш-билиши орқали ҳаракат қилди. Маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган баъзи раҳбарлар ҳаттоки пул, яъни пора, “чойпули” олиб, уларни олиб чиқишди. Каттароқ раҳбарлар ҳам аралашган эди бу ишга. Қўшиқларни эшитиб, мусиқаларни танлаётганимизда мен “Буниси бўлмайди, бунисининг овози йўқ, манавининг мусиқаси тўғри келмайди. Уларни қисқартирайлик, катта саҳнага олиб чиқмайлик”, дея эътироз билдирсам, ўша “катталар” “Ҳозирча тураверсин, кейин бир гап бўлар” дейишган. Мен қилган саралашни – раҳбарлар қилиши ўрнига, қайтанга уларнинг ўзи шунақа сифатсиз асарларни, талантсиз “санъаткорлар”ни тиқиштирган. Баъзан ҳатто “Бу – “юқори”дан, фалончининг топшириғи” дея айтишгача боришган, деган Ҳамидов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадқиқот: ёшларнинг 40 фоизидан кўпроғи қозоғистондан кетишни истайди

Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга чиқиб кетишни хоҳлайди, дея 29 ноябрь куни Остонада баёнот беришди “Қозоғистон ёшлари-2017” деб номланган ҳисобот учун ...

Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ...

Ҳаммасига халқ айбдор-ми?

СВЕТ ЎЧИБ ҚОЛСА — халқ айбдор, чунки ортиқча лампочкаларни ўчириб қўймаганлиги учун чекка ҳудудларга электр энергияси етиб бормаяпти экан (шуни ўйлаб топиш учун олий маълумот ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400