Ўзбекистонда бир киши йил бўйи ўртача 43 кило гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмол қилади

Бугун, 30 сентябрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат статисика қўмитаси марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилояти статистика бошқармалари мутасаддилари, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда аҳолининг озиқ-овқат истеъмоли даражаси бўйича ҳам маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Йўлдошев аҳолининг гўшт истеъмоли ҳақида ахборот берди.

«Ўзбекистонда бир йилда бир киши 43,2 килограмм гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилади. Республикада аҳолининг гўшт истеъмоли даражаси ўртача. Тожикисон ва Қирғизистондан кўпроқ. Россия, Қозоғистон, Озорбойжон ва бошқа Болтиқбўйи давлатларига нисбатан камроқ гўшт истеъмол қиламиз», дея унинг сўзларини келтирмоқда “Kun.uz” нашри.

Давлат статистика қўмитаси раҳбари ўринбосари бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2018 йил давомида бир киши ўртача 272 литр сут ва сут маҳсулотлари, 4,8 килограмм балиқ маҳсулотлари, 150 килограмм мева ва резаворлар, 56 килограм картошка истеъмол қилган.

Эслатиб ўтамиз, журналистлар билан 10 сентябрь куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов ўзбекистонликлар жуда кўп гўшт истеъмол қилаётганини, бу эса ўз навбатида гўшт нархининг ошишига сабаблардан бири эканини таъкидлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Компьютерлар ўқишни тушиниш борасидаги имтиҳонда одамларни ортда қолдирди

Хитойнинг Alibaba ва Американинг Microsoft компаниялари баёнот билан чиқиб, ўзларининг компьютер дастурлари ўқиб чиқилганларни тушиниш масаласида ўтказилган имтиҳонда ...

“бизни миллат дангаса эмас, энг сабрли миллат”

Фэйсбукда айланиб, муҳокама бўлиб юрган Одилхон қорини «дангасалар» ҳақидаги гаплари хотираларимни ёдга солиб юборди. (more…)

Қирғизистон бош вазири 2017-йилда 2 миллион сом ишлаб топган

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев 2017-йилдаги даромади 2.367986 сомни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилганини Қирғизистондаги ОАВлари ...