Reuters расмий учрашувларда ухлаб қолаётган ўзбек амалдорлари ҳақида мақола эълон қилди

Ўтган ой Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда иштирокчилар ўз жойларини эгаллашар экан, расмийлардан бири минбар олдида тўсатдан йиқилиб тушди. Хизматчилар уни олиб кетишганида, ҳамкасблари воқеа арафасида қаттиқ стресс бунга сабаб бўлиши мумкинлигини айтишди.

Жаҳоннинг етaкчи ахборот агентликларидан бири Reuters Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг иш куни билан боғлиқ масала юзасидан мақола тайёрлади:

Воқеа ва одамларнинг бунга муносабати Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг уч йилдан бери дам олиш кунларисиз 15 соатлик иш кунидан кейин чарчоқ аломатларига жуда мойил эканлиги ҳақидаги фикрлар кенг тарқалганини акс эттиради.

Натижада, Марказий Осиё давлатларига ўз иқтисодиётини очиш арафасида турган чет эл амалдорлари маҳаллий амалдорлар билан учрашув чоғида улар ҳушёр бўлишлари учун ғайриоддий қўшимча вазифани бажаришга мажбур бўлмоқдалар.

«У кундузги учрашувда икки марта ухлаб қолди», деди ғарблик молиячи ўрта даражадаги ўзбек мулозими билан учрашувдан кейин.

33 миллион аҳолига эга собиқ совет давлатида узоқ йиллардан бери бир анъана шаклланган: токи бошлиқ ишхонани тарк этмагунча, ҳеч ким бу ишни қилишга журъат этмайди. Аммо ислоҳотчи лидер Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин аҳвол янада оғирлашди.

«Президент Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин, у давлат сектори учун фавқулотда ҳолатни эълон қилди ва биз халқни рози қилмагунимизча дам олмаймиз», деди тизимни очиқ танқид қилишдан қўрқиб исми очиқланмаслигини сўраган ўзбек мулозими.

Мирзиёев олдинги Президентга қараганда бир неча соат кўпроқ ишлайди ва бу ҳаммани буйруққа бўйсунишга ундайди.

Эҳтимол, тизимдаги чарчоқ кучайиб бораётганини сезган Мирзиёев ўтган ой амалдорларга шанба кунлари идораларини кечки 17:00да тарк этишни ва якшанбани оиласи билан ўтказишни буюргандир.

«Лекин амалда деярли ҳеч нарса ўзгармади», дейди бир ўзбек мулозими.

«Мен ҳалиям эрталаб 8:00да ишга боришим ва кечқурун таxминан 01:00, 02:00ларда уйга қайтишим керак. Баъзида мен бир неча кунлаб фарзандларимни уйғоқ кўрмайман, мен борганимда улар аллақачон ухлаб қолишган, эрта тонгда эса мактабга кетиб қолишган бўлади».

Манба: Sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Анҳор.уз”. Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак. Хабарда ...

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...