Бугун 8-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 8-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 281- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.

 

1498  йил 8  октябрь  – Васко Да Гама кемалари Ҳиндистондан ортга қайтди.

1600  йил  8 октябрь  –   Сан-Марино Республикасининг амалдаги  конституцияси («Статут»  –   Сан-Марино Республикаси  давлат  тузилиши  тизими  тўғрисидаги  конунлар мажмуаси) маъқулланган. Кейинчалик унга тузатишлар киритилган.  Катта Бош Кенгаш томонидан 6 ой муддатга сайланадиган икки капитан-регент давлат бошлиги вазифасини бажаради.

1871  йил 8  октябрь  – Японияда замонавий почта тизими ишга туширилди.

1871  йил 8  октябрь  –  Сигир сабаб керосиндан келиб чиққан ёнғин оқибатида Чикагонинг бутун марказий қисми ёнғин домида қолди.

1920  йил 8  октябрь  –  Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинди.

1967  йил 8  октябрь  –  Англияда илк маротаба ҳайдовчиларнинг спиртлик ичимлик ичганлигини аниқловчи трубкадан фойдаланилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонлик қўрбошилар

Ҳозирда халқимиз, онгидан босмачилик аксилинқилобий куч эмас, аксинча большевиклар диктатурасига қарши миллий озодлик ҳаракати деган тушунча мустаҳкам жой олмоқда. Биз ...

11 сентябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 11-сентябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 254- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1914 йил 11 сентябрь ...

Бугун 12 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 12 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 285- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1921 йил 12 октябрь - ...