Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов зўравон бўлиб чиқди

 Фарғона — Данғара тумани ҳокими Саидмурод Аминжонов ҳар душанба йиғилиш ўтказиб, гапни таълим ходимларини камситиш ва ҳақорат қилишдан бошлайди.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигига қарашли «Маърифат» газетасининг онлайн нашри вазирликка асосланиб хабар берган.

Маълум бўлишича, вазирлик вакиллари туман халқ таълими бўлими мудири Алимардон Содиқов билан суҳбат қилган. Суҳбатда йиғилишларда ҳоким мунтазам равишда уни камситиб, ҳақоратлагани, «мудирлик сенга қолгани йўқ» деб сўкиб ҳайдагани айтилган.

Шу сабабли у 24 сентябрь куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳузурига бориб, эгаллаб турган лавозимидан ўз хоҳишига кўра озод этишни сўраган. Ўша кундан бошлаб А.Содиқов ишга чиқмаган.

Ўша кунлари Фарғона вилояти ҳокими йиғилишига кетаётганда мактаб директор ўринбосарлари аварияга учраб, ҳалок бўлишганди. Ички ишлар вазирлиги кейинчалик уларнинг йиғилишга эмас, ўз юмуши билан йўлга чиққанини иддао қилганди.

Ходимлари ЙТҲга учраганини эшитиб, ХТБ мудири зудлик билан воқеа жойига етиб борган. У мактаб директорлари дафн маросимларида қатнашган ва ходимларнинг Фарғона шаҳрига боришлари юзасидан топшириқ берган туман ҳокимлиги мутасаддилари воқеа жойига келишмаганини маълум қилган.

Яқиндагина Миришкор (Қашқадарё) ҳокими бир фуқарони роса ҳақорат қилганди. Кейинчалик у ҳаммадан узр сўраган бўлса-да, прокуратура ушбу ҳолатни текшираётгани айтилганди.

Манба:Телеграмдаги Zed News канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наманганда етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши ...

Қорақалпоғистонлик йигит қабристонда севгилиси ва ўзини пичоқлади

Қонликўл туманида Ш. Кенгесбаев (1995 йилда туғилган) бошқага турмушга чиққан собиқ севгилиси Д.Коптлеува (1998) ва ўзини пичоқлади. Ҳодиса 1 март куни соат 19:30 ларда ...

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...