Қўқонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

28 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаб келаётган уч кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Заҳарланишга иситиш печи дудбўронининг кесиб қўйилгани сабаб бўлган.

Бу етти кун ичида иккинчи худди шундай ҳодисадир. 22 октябрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида иситиш қозони дудбўронига қушлар уя қуриши натижасида тиқилиб қолгани учун тўрт кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.

Ҳарорат пасайиши билан бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқиш хавфи ошмоқда. ФВВ фуқароларни иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигини албатта текширишга чақирмоқда.

ФВВ огоҳлантиради

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингиз сўралади:

  • қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
  • тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
  • ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
  • агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларига зўравонлик қилингани ҳақида хабар берилди

Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди. ...

Amnesty international тошкентни нукусдаги воқеаларни холис тергов қилишга чақирди

Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини Нукусдаги воқеаларни чуқур, холис ва мустақил тергов қилишга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг ...

Хоразмда эр-хотин ва 2 нафар фарзанди заҳарланиб вафот этди

2019 йил 22 октябрь куни соат 22.00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар ...