Ҳаммага ишлаган қонун ва қарорлар нега мухолифат фаолларига ишламайди?

 

Мен Махмедов Қахрамон жорий йилнинг 11 февралида Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим. Уша кунинг ўзида ИИБ ходимлари мени расмга туширишиб, бармоқ изларимни олишди. Паспортингиз тайёр бўлганда ўзимиз хабар берамиз деб телефон рақамимни олиб қолишдиПаспортингиз ўн кунда тайёр бўлади, навбат унчалик катта эмас деган эди паспорт столидаги ходим.

Белгиланган ўн кун ўтиб кетди. Қарши шаҳар ИИБдан янги паспортимни тайёр бўлганлиги ҳақида хабар келмади. Паспортимни олиш учун 1 март куни Қарши шаҳрига бордим. Қарши шаҳар ИИБнинг паспорт бўлимидан паспортим тайёрми деб сўрадим. Қарши шаҳар ИИБнинг ходимлари паспортингиз ҳали келмаган, келса ўзимиз хабар берамиз деган эдик-ку сизга деб қўпол жавоб беришди. Хўп деб ортимга қайтдим.

Орадан яна ўн кун ўтди. Қарши шаҳар ИИБнинг паспорт бўлимидан смс хабар келмагач, 11 март куни яна Қарши шаҳар ИИБнинг паспорт бўлимига келдим. Узоқ масофадан борганлигим учун навбатнинг оҳирида туриб қолдим. Шу орада навбатда турганлардан қачон расмга тушгансизлар деб сўрадим. Баъзилар 25 феврал, ҳатто 28 февралда расмга тушганларга паспортингиз тайёр деб смс келганини айтишди ва менга смсларини кўрсатишди. Мени ҳам паспортим тайёр деб ишонч билан ичкарига кирдим. Менга навбат келганда сизни паспортингиз йўқ дейишса ҳайрон қолдим. Мен ИИБнинг ходимларига ўз норозилигимни билдирдим.

Ахир мен 11 февралда расмга тушганман нега паспортим йўқ бўлиши мумкин? Бугун 25-28 -февралда расмга тушганлар паспортларини олишяпди. Нега меники йўқ? Деб қайта сўрадим.

Паспорт столи ходими ҳозир деб ичкарига кириб кетди. Кейин 3 киши чиқишди. Кейин улар мендан сўрай бошлашди.

-Бирор бир ножўя ишлар қилмаганмисиз?

– Йўқ, қандай ножўя?

Диний экстремизмми ёки чет давлатлардан депорт қилишганми?

– Йўқ, деб жавоб бердим.

Кейин менга юзланиб, – яна бир ойларда хабар олинг. Чиқиб қолар деб жавоб берди.

Мен яқинда четга элга кетмоқчиман. Мени кутишга бошқа вақтим қолмади. Одамларга 10 кунда паспортини беряпсизлар. Менинг паспортимга бир ой бўлди. Нега паспортимни бермаяпсизлар? Яна бир ойларда айланиб кел эмиш. Қачон паспортим тайёр бўлади? Деб улардан қаттиқ талаб қилдим. Кейин компютерига қараб сизники тайёр бўлса албатта хабар берамиз деб ваъда беришиб мени ортимга жўнатишди. Менинг телефон рақамимни алоҳида ёзиб олишди. Мана орадан 8 ой ўтди, менинг телефонимга ҳамон смс келмаган.

Бирдамлик Халқ Демократик партияси котиби

Қахрамон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаҳрамонхон маҳмудга нисбатан босимлар кучаймоқда

"Бирдамлик" ХДҲнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича раҳбари Қаҳрамонхон Маҳмудга нисбатан босимлар кундан-кунга кучайиб бормоқда. Жорий йилнинг 15-сентябрь куни эрталаб соат ...

Баҳодир хон туркистон америка овози радиоси биноси олдида 10 кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда

Бирдамлик Халқ Демократик партиясининг раҳбари Баҳодир Хон Туркистон 10 кундан буён Американинг Вашингтон шаҳридаги Америка овози радиосининг биноси олдида очлик акциясини ...

“сайлов – 2015” нинг якуний натижаси: ғолиб – баҳодир чориев!

ВСКнинг 30.03.2015 й.даги қарорига кўра, 22 мартда ВСКнинг сайловчилар овоз бериши учун мўлжалланган махсус Ҳисоблагич дастурига хакерлик ҳужуми бўлганлиги ва шундан кейин ...