Туркманистоннинг янги президенти ҳукуматини истеъфога чиқарди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов собиқ вазирлар маҳкамасини ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонини имзолади.

Туркманистоннинг янги раҳбари бу ҳақда президент инаугурацияси ҳамда фахрий қоровул ва ҳарбий қисмлар парадидан сўнг маълум қилди.

“Нейтральный Туркменистан” газетаси хабарига кўра, президент Сердар Бердимуҳамедов параддан сўнг расмий вазифаларини бажариш учун Ўғузхон саройига жўнаб кетган.

“Туркманистон Конституциясига биноан Давлат раҳбари ҳукумат аъзоларининг тўлиқ ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади, уларга Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини шакллантирилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом эттиришни буюрди”, — дейилади хабарда.

12-март куни Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтди. Президентлик учун 9 нафар сиёсий номзод даъвогарлик қилди. Сайловда Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳаммедов 72,97 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Туркманистон Президенти етти йил муддатга сайланади ва қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вадим абрамов ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди

Ўзбекистон терма жамоасини бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди. ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги ...

​​ абдужалил курбанов  тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига асосан Курбанов Абдужалил Тухтамуродович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У ҳозирги кунга ...

Ўзбекистон «ўлмас полк»дан воз кечади

Ўзбекистон Россиянинг “Ўлмас полк” акциясидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz». портали. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400