Ёзувчи Габриэль Гарсиа Маркес ёруғ оламни тарк этди

Маркес Колумбиялик таниқли ёзувчи, адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти соҳиби Габриэль Гарсиа Маркес 87 ёшида Мехикода вафот этди.

Ёзувчи 17 апрель куни ўз уйида, оила аъзолари ва яқинлари оғушида бу ёруғ оламни тарк  этган.

Бир ҳафта аввал уни Мехикодаги шифохонадан уйга кетишига рухсат беришганди. У 31 март куни ўпка инфекцияси сабаб шифохонага ётқизилганди. Ўшанда клиника вакили Маркес даволанишни уйда давом эттириши мумкинлигини маълум қилганди.

Габриэль Гарсиа Маркес 1960 йиллардаги Лотин Америкаси “адабиёт феномени”нинг энг асосий вакилларидан бири ҳисобланади. Колумбиялик ёзувчининг “Ёлғизликнинг юз йили”, “Полковникка ҳеч ким ёзмайди”, “Вабо давридаги севги” номли асарлари китобхонлар орасида катта шуҳрат қозонган. Машҳур адибнинг “Ёлғизликнинг юз йили” номли асари дунёнинг қирққа яқин тилига таржима қилинган ва 50 миллион нусхада сотилган.

1982 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган  Маркес нафақат ватани Колумбияда, балки бу минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам қадрланади.

Маркеснинг вафоти муносабати билан Колумбияда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Габриэль Гарсиа Маркес 1927 йил 6 март куни Колумбиянинг Аракатака шаҳрида туғилган.

Ўтган асрнинг 50 йилларида  Мексика пойтахти Мехико шаҳрида қўним топганди.

Унинг рафиқаси Мерседес, ўғиллари Родриго ва Гонзалолар учун адибнинг ўлими қанчалик оғир жудолик бўлса, чинакам адабиёт ихлосмандлари учун ҳам шу қадар қайғулидир. Зеро, чинакам истеъдод  биргина миллатга эмас,  балки бутун инсониятга дахлдордир.

Бетакрор адабий мерос қолдирган  Маркес нафақат ажойиб адиб, балки яхшигина    сиёсатчи ҳам эди.

Унинг Куба президенти Фидел Кастро билан дўстлиги Лотин Америкаси адабиётчилари ва сиёсатчилари орасида турфа мунозараларга сабаб бўлган .

Алвидо, замонамизнинг буюк адиби Маркес!!!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон президенти тошкентга келди

Фото: Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон ...

Аркадий бабченко ўз ‘ўлими’ ҳақида: ‘ҳеч нарсадан уялаётганим йўқ’

Журналист Аркадий Бабченко ўзининг Киевда саҳналаштирилган ўлимидан сўнг Украина фуқаролигини олишга қарор қилди. У Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) махсус амалиётида қандай ...

Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи акром малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400