Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди.

Постларда қуролли аскарларнинг туриши аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлиб, “бизда уруш бўлмаяптику, нега постларда қуролланган ҳарбийлар туришибди?” деган саволлар пайдо бўлди.

Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди.

“Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир.

Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик”, деди Ғиёсов.

Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ кучайтирилган карантин чоралари 10 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 225  нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев

 

https://qalampir.uz/news/koronavirus-khavfi-postlarda-nega-k-urollangan-%D2%B3arbiylar-turibdi-17870

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди

Хитой Миллий статистика хизматининг маълумотларига кўра, Хитойда туғилиш кўрсаткичи 1000 кишига 7,52 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йили 8,52 тани ташкил этган эди. ...

Чингизхон монгол бўлмаган

Қадимги Ўзбекистон заминида, жумладан, кўҳна Хоразмда Қиёт номи билан боғлиқ топонимларнинг кўплигидан бу уруғнинг юрти айнан шу макон бўлганлиги ойдинлашади. (more…)

Нимага ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида ҳаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400