Россия-Қозоғистон чегарасидаги 1100 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб келиш учун автобуслар ташкил этилмоқда

Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегараси яқинида бўлиб турган мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини ватанга олиб келиш учун 18-19 май кунлари автобуслар ташкил этилади.

Фото: tvsamara.ru

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан, Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан мазкур масалани ўрганиб чиқиб, келишувга эришган.

«Мамлакатимизнинг Москва ва Остона шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бўлиб турган ватандошларимиз рўйхати тузилди ҳамда ташкилий ва транспорт масалалари ҳал қилинди.

Ватанимизга мазкур рўйхатга киритилган жами 1100 нафар ҳамюртимиз олиб келинади.

18 ва 19 май кунлари 550 нафардан ватандошимизнинг автобусларда Ўзбекистонга қараб йўлга чиқиши режалаштирилган. Улар етиб келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади», – дейилади ТИВ оператив штаби ахборотида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқароларининг Россия-Қозоғистон чегараси орқали олиб келиниши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналар томонидан аввалдан шакллантирилган рўйхат асосида амалга оширилмоқда.

Қўшимча рўйхат тузиш кўзда тутилмаган.

«Шу муносабат билан Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти ёки бошқа Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз», – дейилади штаб хабарида.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга олиб келишнинг қайта бошланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон чегарасида тўпланганларга Ўзбекистонга ўтиш учун истисно тариқасида бир марта рухсат берилиши ҳақида аввалроқ Ўзбекистоннинг Татаристондаги бош консули Фариддин Насриев Kun.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилган эди.

«Бундай натижага эришиш биз учун осон бўлмади. Фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб ўтиш учун ҳукуматимиз Қозоғистон, Россия билан музокаралар олиб борди. Бу – эртага яна кимдир келса, ўтказиб юборамиз, дегани эмас.

Қайтмоқчи бўлган бошқа фуқаролар чегара яқинига келишса, уларни ўтказолмаймиз», – деган эди Фариддин Насриев.

Дипломатнинг аниқлик киритишича, чегарада йиғилганларнинг автомобиллари автотураргоҳда қолдирилади.

«Баъзилар автомобилимда ўтиб кетаман, дейишяпти. Бу мумкин эмас. Ҳукуматлар билан музокара ўтказиб, автобусларда фуқароларни олиб чиқиб кетишга келишдик.

Фуқаролар шахсий автомобилларини қолдиришлари учун Самара вилояти ҳукумати томонидан махсус автотураргоҳ ташкил этилди. Автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриб чиқиляпти. Фуқаролар автомобилларини чегарада қолдириб, ўзлари ўтишлари мумкин», – дея маълум қилган Ўзбекистоннинг Татаристондаги бош консули.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримовнинг ўғли “ўзбекистон ҳаво йўллари”ни судга берди

Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушдан бўлган ўғли Петр Каримов "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкатини судга берганинни Би-би-сига Москванинг Тверь ...

Чилонзорда иибб ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

6 апрель куни соат 19.30 лар атрофида шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими “Ласетти” русумидаги хизмат машинасида Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида пиёдани босиб кетган. ...

Сув босган ҳудудларда 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектига зарар етган – «давергеодезкадастр»

Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди. Фото: Давергеодезкадастр Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400