“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди

 

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 661-сон қарорига мувофиқ “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,1 фоиз давлат улуши оммавий савдоларда сотилиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан салоҳиятли инвесторларни жалб этиш мақсадида меҳмонхона бизнеси ва туризм соҳасида фаолият юритаётган Буюк Британия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур давлатларининг бу соҳадаги таниқли компаниялари билан музокаралар олиб борилди.

“Ўзбекистон” меҳмонхонасини оладиган мард йўқ! Нарх пасайтирилди

Музокаралар якуни бўйича якуний таклиф берган 6 та компанияларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича, “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,13 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича “Bashan investment group pte ltd” (Сингапур) компаниясининг – 24 ой мобайнида 23,2 млн доллар тўлаш, 1,5 йил ичида 100 млрд сўм инвестиция киритиш ва 4 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш таклифи – Давлат тендер комиссияси томонидан маъқулланди.

Ушбу қарорга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Bashan investment group pte ltd” (Сингапур) компанияси ўртасида маълум шартлар асосида “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,13 фоиз давлат улушини сотиш бўйича шартнома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,1 фоиз давлат улуши дастлаб, 33,0 млн АҚШ долларига танлов савдолари орқали сотувга чиқарилган эди.

Мазкур давлат улушини сотиш шартлари этиб харид тўловини тўлашдан ташқари:

а) 2 йил муддатда 100,0 млрд сўм инвестиция киритиш;

б) давлат улушини сотиб олгандан сўнг 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизматини кўрсатиш) сақлаш;

в) ташқи фасадини ўзгартирмасдан меҳмонхонани таъмирлаш;

г) меҳмонхонани бошқаришга энг яхши менежерларни жалб қилиш белгиланганди.

Юқорида кўрсатилган нархда (33,0 млн АҚШ долларига) талабгорлардан мурожаат тушмаганлиги сабабли, давлат улушининг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–2200-сон қарорига асосан, 10 фоиздан босқичма-босқич 30 фоизгача пасайтирилган ҳолда 23,1 млн АҚШ доллари нархида танлов савдоларига чиқарилди.

“Ўзбекистон” меҳмонхонасининг нархи яна пасайтирилди

Маълумот ўрнида, мажмуа 2017 йилда 7 млрд 100 миллион сўм,  2018 йилда 6 млрд 300 миллион сўм соф даромад кўрган. Меҳмонхона умумий ер майдони 17 482 метр квадратни ташкил этади.  Бино 17 қаватдан иборат бўлиб, жами 315 та хонаси мавжуд.

Ушбу меҳмонхона бир неча йиллар давомида тошкентлик таниқли тадбиркор, мамлакатнинг бадавлат шахсларидан бири – “Ботир алюминий” номи билан танилган Ботир Раҳимовга тегишли бўлган.

У бундан уч йил аввал россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг собиқ келини – марҳум жияни Бобур Усмоновнинг беваси Диёра Усмоновага уйланган эди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ботир Раҳимов турмуш ўртоғи билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келмоқда. Бу орада унга тегишли бўлиб келган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ҳам сотувга қўйилган.

 

Суннатилла Абдуллаев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёш ўқитувчи ҳасрати

Мана Ўзбекистонда 2018 йил 5-сентябрдан бошлаб, бутун Республика бўйича таълим –тарбия соҳасида янги 2018-2019-ўқув йили бошланди. Косон тумани Юқори Оброн қишлоғида яшовчи   ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...

Агар халқ қашшоқ бўлса…

Ўзингиз ўйлаб кўринг... Инсоният тарихида диктатурага асосланган тизимларда нима учун халқ қашшоқ бўлган, хаттоки катта табиий бойликларга эга мамлакатларда ҳам? Бу давлатни ...