ИИВнинг собиқ вазири Зокир Алматов бугун kun.uz. га берган интервьюсини эшитдим

Шу муносабат билан қуйидаги саволлар туғилади:
Сизнинг, жаноб собиқ вазир, ИИВда раҳбарлик фаолиятингиз даврида иккита йирик қонли воқеа, узоқ давом этган даҳшатли репрессия содир бўлди. Нега суҳбат давомида буларни четлаб ўтдингиз? Хусусан,
1999йил февраль ойида Тошкентда содир бўлган портлашлар ҳақида нега батафсил тўхталмадингиз?
Ахир мени вазирлик биносида М.Солиҳга қарши сохта кўрсатма беришга мажбурлаб, қийноққа солишаётганда, баданимда дубинкалар синаётганда, хотинингни кўз ўнгингда зўрлаймиз, деб пўписа қилишаётганда сиз шу бинода, ўз ишхонангизда махсус мосламалар орқали тинглаб, завқланиб ўтирмадингизми?
Яқинда Андижонда Алижонни уриб ўлдирган ИИВ ходимларини танқид қилдингиз, ахир уларнинг қийноқ усуллари сиз берган маҳорат дарслари-ку.
Қани Тошкент портлашларини амалга оширган қўпорувчилар? Қани М.Солиҳнинг алоқаси? Ахир мен унга қўйган айбингиз билан19 йил қамоқда умрим ўтди. 28 марта жазо ҳибсхонасига қамалдим. Энди исботланг! Нега интервьюда бу воқеа ҳақида лом-мим демадингиз? Мен 1994-96 йиллар умуман Киевдан чиқмай, оилам билан муқим яшадим. Мени ва мен билан яна уч нафар бегуноҳни Киевдан ўғирлаб келиб, 15 кун қийноққа солдингиз. Ватанни севсанг қилмаган бўлсанг ҳам, қилдим, деб бўйнингга ол, деди ходимчаларингиз. Қани, ким жавоб беради бу қонунбузарликлар учун? Мени оиламни, тинч ҳаётимни буздингиз. Ҳалигача оиламни тиклай олмаяпман. 2005 йилги Андижон воқеаси тўғрисида гапириб, “Биз жангариларнинг оилалари ва яқинларини бир кун олдин чиқариб юборган эдик”,-дедингиз.
Биринчидан, асосий қирғин 13- майда бўлган бўлса, қандай қилиб сиз бир кун олдин жангариларнинг оиласини чиқариб юбордингиз? Демак бу олдиндан режалаштирилган ва сиз режа ижрочиларининг ўйнаб берган роли эвазига уларнинг оилалари хавсизлигини таъминлагансиз. Ўлганлар эса террористлар алдаб намойишга чақирган оддий халқ. Улар ростдан ҳам маиший муаммолри билан келишган.
Буни ўзингиз айтдингиз билибми, билмайми, Худога маълум. Яна террористларни террорист демай, жангари, деб обрўсини кўтариб гапиришингизни қандай тушуниш керак? Жангари деган атама мустаъқиллик учун, ёки Ватан ҳимояси учун жанг қилаётган норасмий гуруҳларга берилган. Андижон воқеасидаги қуролланган тўда террористлар эди. Нега уларни ўз номи билан айтмай, жангари, деб обрўсини кўтарасиз? Бирор тилингиз қисиқлик жиҳати борми? Ойни этак билан ёпиб бўлмайди, жаноб собиқ вазир. Сиз берган қийноқ сабоқлари туфайли қанча-қанча бегуноҳ инсонлар бевақт жувонмарг бўлди, канча болалар отасиз, қанча аёл бева қолди, қанча одам майиб бўлди!? Буларнинг барчаси жавоб кутиб, муаллақ турибди. Сизга эмас Оллоҳ, деб ваъзхонлик қилиш! Оллоҳнинг чеварлигини кўрмадингизми, пирингиз Каримовни ўзининг севимли тўйида шарманда қилиб, жонини олганини?
Мен сизга соғлик тилайман. Сиз соғ-омон бўлинг-у, аммо қилган жиноятларингизга қонуний баҳо берилишини ўз кўзингиз билан кўриб, қулоқларингиз билан эшитинг Илоҳим.
Аммо сизнинг давлат идорасида ишлашга ахлоқан ҳаққингиз йўқ, деб ҳисоблайман. Сиз Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга жуда оғир соя солиб турган одамлардан бирисиз. Балким, ички ишлардаги саботажнинг орқасида ҳам сиз турган бўлишингиз мумкин. Сиз кетсангиз, ички ишлар ходимларининг иш-фаолияти инсонпарварлик томонга анча ўзгаради. Бунга мен керагидан ортиқ ишонаман. Кетинг сиз, ислоҳотларга тўсқинлик қилманг!

Мустақил журналист Юсуф рўзимурод.

Facebook саҳифасидан олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қибрайлик аёл: мен норозилик сифатида ўзимга ўт қўйдим

14 декабрь куни Тошкент вилоят, Қибрай туман ҳокимлиги биносида ўзига ўт қўйган аёл расмийларнинг "ўзини эмас, трибунани ёқмоқчи бўлди", деган даъвосини рад этди. ...

Жалақудуқ тумани ҳокими содиқжон турдиев лавозимидан олинди

Бугун Жалақудуқ тумани ҳокими Содиқжон Турдиев лавозимидан кетгани ҳақида "Davletov.uz" канали хабар қилди.  У ўзининг соғдигида юзага келган муаммо туфайли ариза ёзгани ...

“ишёқмасу дангаса”, лекин вафодор

  (бундай итоатгўйликдан унумли фойдаланаётганлар эса, андишанинг отини қўрқоққа чиқармоқда) Куни кеча Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Миробод ...