Халқдан фаришта ясаб шу образ паноҳида яшашга ўрганиб қолганмиз

 

Ўзимиз истаган кишини гўрига ғишт қалашимиз мумкину, лекин кимдур бизни камчилигимиз ҳақида оғиз очса тамом. “Сан ҳали халқни айблайдиган бўлдингми” деб кўзини очирмаймиз. Холислик йўқ. Тан олиш йўқ. Кибр осмонда.

Гўё 34 миллионлик фаришталар жамияти.

Ҳамма хатони Президент, ҳоким, амалдор ва депутатлар қилади. Уларни танқид қилса мойдек ёқади. Гўё булар Марсдан келган.

Пора олаётган ким, бераётганчи? Фирбгарларчи? Сотқинлар, қулоқларчи? Фохишалару, уларни мижозлари кимлар? Давлат буюджетини туя қилаётганлар ва уларни шерикларичи? Откачиларчи? Иш жойида ўғирилик қилаётганларчи? Қонун оёқости қилинаётганганда, ҳуқуқларимиз поймол бўлаётганда қўрқоқлик қилиб жим кетадиган ким? Ҳар доим маддоҳлик қилишга тайёрларчи? Саломатлигидан, боласини таълимидан пул қизғаниб тўйда артистни бошидан пул сочадиган ким?

Бизми?
Ҳаққини талаб қиладиган одамни жим юрмаганликда айблайдиган ҳам бизми? Кўпроқ китоб ўқийдиган танишларимизни майна қиладиган ҳам бизми?

Нега таъби нозиклик қиламиз. Ўзимизча фаришта мақомига чиқиб олмайлик. Хато ҳаммамизда бор. Мансабдордаям, фуқародаям.

Беармон танқид қиляпмизми, ўзимиз ҳам шунга тайёр бўлишимиз, хатоларимиз айтилганда мард бўлиб тан олишни ўрганишимиз керак. Шундагина ҳақиқий миллат бўлиб шакиллана оламиз.

Обиджон Латипов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ фарғона иибб бошлиғи дональд трампга мактуб ёзди

Давлат сирларини ошкор қилганликда айбланиб, қамалган ўзбекистонлик Собиқ Фарғона ИИББ бошлиғи АҚШ президенти Дональд Трампдан ёрдам сўраб мактуб ёзди. Фарғона вилояти собиқ ...

“zo’r tv”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти ...

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...