Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ишдан четлатилди

Энди у, буюк эҳтимолда,  Европага қайтиб кетса керак. Яна гап гаплар бор – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши ҳам мумкин.

Япониянинг Нагоя Университети битирувчиси бўлган 41 яшар Абдулла Азизов Даниядаги Орксус университетида магистирлик даражасини олган. Сўнг Европадаги “Маерск А/С”, “ДОНГ Энерги А/С”, “Cарлсберг А/С”, “Имплемент консалтинг груп”, “Вестас А/С” ҳамда “Данфосс”си сингари ширкатларда фаолият олиб борган.

2019-йилда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Азизов бир йиллик солиқчилик амалиётидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Европадаги қадрият ва тамойиллар қатъий шаклланган ширкатда ишлаш билан ҳамма нарса биринчи раҳбар (раҳбарнинг қизи хотини¸ куëвлари) раъйига қаттиқ боғланган ярим-ëпиқ Ўзбекистонда ишлаш бошқа.

Азизов ишни эплай олмади. Бу аниқ. Лекин Азизовни ўрнида Илон Маск бўлса ҳам бу шалдироқ аравани эплай олмасди.

Азизовнинг ишдан олиниши икки афсонани чиппакка чиқарди. Биринчи: Четдан келган ëш ақлли кадрлар муаммони ечади, деган афсона. Иккинчиси эса: “Катта ойлик берсак, яхши ишлайди” деган афсона. Азизовга ойига 10 минг доллар ойлик ваъда қилинганди. Олдими ë олмадими хабарим йўқ.

Менимча, ойига 400 доллар оладиган Олмазор туман ҳоким ўринбосари Азизовни устидан кулса керак. Чунки бу ўринбосар битта “ер ажратиш” сделкасидан ярим миллион олади. Ярим миллион доллар.

Энди яна бир гап. 1948-йили Исроил давлати тузилганда АҚШ ва Европада миллионлаб ойлик оладиган таги яҳудий мутахассислар, азбаройи ватанпарварлик учун деярли текинга, Яқин Шарққа бориб, ëмон иқлим шароитларида ишлашган. Тоғ-тошларда боғлар яратишган. Исроил Ялпи Ички Маҳсулоти 400 миллиард доллардан ошиб, киши бошига 40 минг доллар тақсимланган фаровон мамлакатга ўша 1948 йилдаги ватанпарварлар хизмати орқали эришди.

Ўзбекистонда эски СНБ даврини қўмсайдиган, қари ва ўғри кадрлар ëш либерал, четда ўқиганларни сиғиштирмаслик сиëсатини зимдан олиб бормоқда. Ўртоқ Мирамонович бу масалада бир қарорга келиши керак. Бу қари тулкилардан қутулмагунча, мамлакат обод – ватандош шод бўлмайди.

Фередей

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов диктатура тузумини яратди, мирзиёев уни давом эттиради

  2016 йил 28 август куни диктатор Ислом Каримов тўсатдан вафот этгандан кейин (бу ҳақида расмий хабар 2 сентябрь куни билдирилди) 2016 йил 8 сенябрда мамлакат Бош ...

Бирдамлик халқ демократик ҳаракатининг баёноти

2018 йил  2 апрель Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди. (more…)

“бирдамлик”  нимани хоҳлаяпти, ёхуд чўян маматқуловга очиқ хат

"Бирдамлик" халқ демократик ҳаракати ва партияси фаолларига  мурожаатингизда кўтарилган баъзи жиҳатлар борасида фикрларимни билдиришни лозим деб топдим. Мурожаатингиз бошида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400