Польша Украинага ҳарбий қурол-яроқ беради

Польша Украинага енгил миномётлар етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда бош вазир Матеуш Моравецки Украина бош вазири Денис Шмигал билан учрашувда айтиб ўтди.

Икки томонлама учрашув кеча, 1-февраль куни Киевда бўлиб ўтди.

“Биз Украинага ўн минглаб артиллерия қуроллари, ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш тизимлари, енгил миномётлар, шунингдек разведкачи учувчисиз самолётлар ва бошқа мудофаа воситалари билан таъминлашга тайёрмиз”, — деди Моравецкий.

Аввалроқ Польша Украинага дронлар ва ўқ-дорилар етказиб беришини маълум қилган.

Россия ҳеч кимни қўрқитмаслигини ва ҳужум қилмаслигини айтиб келади. “Россия тажовузи” ҳақидаги баёнотлар НАТОнинг ҳарбий техникасини Россия чегараларида кўпроқ жойлаштириш учун баҳонадир дея Москва айблаб келмоқда.

Шунингдек Киев ва Ғарб давлатлари Россиянинг Украина чегараси яқинида кучайиб бораётган “тажовузкор ҳаракати”дан хавотир билдириб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Google 3d-сурат тушира оладиган планшет ишлаб чиқараяпти

    Google корпорацияси 3D-суратларни тушира оладиган планшет ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal’  хабар бермоқда. Қурилма 7 дюймли дисплей, орқа панелдаги ...

Самарқанд вилояти ҳокими туроб жўраев жиноятларини вилоят прокуратураси яшириб келган

Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туроб Жўраевнинг жуда катта миқдордаги пора билан қўлга тушганлиги кўпчилик Ўзбекистонликлар учун янгилик сифатида қабул қилинган бўлсада, ...

Москвада автобус йўловчиларни босиб кетди, қурбонлар бор (видео)

Москвада автобус ер ости йўли зинапоясида турган пиёдалар устига юриб кетди. Расмий маълумотларга қараганда, тўрт киши ҳалок бўлди, яна 11 одам жабрланди, улардан тўққиз ...