Жириновский оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Россиялик сиёсатчи Владимир Жириновский касалхонага ётқизилди, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Москва марказий клиник шифохонасига етказилди. 75 ёшли сиёсатчининг аҳволи оғир.

Жириновский бошчилигидаги Либерал-демократик партияси матбуот хизматига кўра, сиёсатчи икки кун аввал касалхонага ётқизилган.

Телеграм-каналларда россиялик сиёсатчининг ўпкаси 50-75 фоизга яллиғлангани ҳақида хабар берилган.

Россия Давлат думасининг депутати Владимир Жириновский 1946 йилда Олмаотада туғилган. 1964-йил 3-июнда Қозоғистондан чиқиб кетган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургда номаълум шахслар ўзбекистонликни  калтаклади

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 18 июль куни мазкур шаҳарнинг Фрунзе туманида Ўзбекистон фуқароси М.К.нинг номаълум шахслар ...

Австралия ва нидерландия россияни судга берди

Австралия ва Нидерландия 2014-йилда Донецк вилоятида MH17 самолетининг ҳалокати юзасидан Россияни судга берди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пэйн маълум қилди. ...

Лавров: ғарб исталган вақтда истаганини сотиб кетиши мумкин

Ғарб исталган вақтда истаганини сотиши мумкин. Бу фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди. “Россия бундан кейин асосий ...