Россия Хмеймимга ракеталарини жойлаштирди

Россия Хмеймим авиабазасига гипер-тезликдаги ракета билан жиҳозланган МиГ-31К ва Ту-22М3 ҳарбий самолётларини юборди.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Ўрта ер денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун Суриянинг Хмеймим ҳаво базасига гипер-тезликдаги ракеталари билан жиҳозланган МиГ-31К ва Ту-22М3 ҳарбий самолётлари жойлаштирилган.

Россия Мудофаа вазирлигидан берилган ёзма баёнотда, Хмеймим ҳаво базасида МиГ-31К ва Ту-22М3 номли узоқ масофага учувчи “Даггер” гиперсоник ракеталари билан жиҳозланган жанговар самолётлар жойлаштирилди.

Баёнотда, самолётларнинг Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий машғулотларда қатнашиши билдирилди.

Россия Мудофаа вазирлигидан 20 январь куни берилган ёзма баёнотида, Россия денгиз флоти январь ва февраль ойларида барча “масъулиятли” ҳудудларда ҳарбий машғулотларни давом эттиради.

Машғулотларда 140 та кема, 60 та самолёт ва 10 минг аскар иштирок этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура: “шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса ...

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)

Ўзбекистон темир йўллари замондан орқадами? ёхуд ўз пулингиз темир йўл кассасида сизни ўн кун кутса-я…

Мақолани ўқишингиздан олдин сизга савол билан юзланмоқчиман. Поездга чиққанмисиз? Хизмат сафари ёки узоқдаги қариндошларингизни кўргани борганингизда айнан темир йўл ...