Россия биринчи марта қанча аскарини йўқотганини маълум қилди

Украинадаги урушда Россия 498 аскарини йўқотди, 1597 аскари яраланди, деди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков.

Унинг қўшимча қилишича, Россия қуролли кучлари Украина ҳарбий объектларига ҳужум қилишда давом этмоқда.

Унга кўра, шу кунгача Украинанинг 1533 та ҳарбий объекти йўқ қилинган. Улар орасида Украина Қуролли кучларининг 54 та бошқарув ва алоқа пункти, 39 та С-300, Бук М-1 ва Оса зенит-ракета комплекслари, 52 та радар станциялари бор.

“Украинанинг 47 самолёти ерда, 13 таси ҳавода йўқ қилинди. Бундан ташқари, 484 та танк ва зирҳли техника, 63 та ракета мосламаси, 217 та дала артиллерия қуроли ва миномётлари, 336 та ҳарбий техника ва 47 та дрон йўқ қилинди. “2870 нафар украина аскари ҳалок бўлди, 3700 нафари яраланди, 572 нафари асирга олинди”.

Шуниндек, Украина томонининг 2-март ҳолатидаги маълумотида 5840 га яқин россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия: иқтисодиётнинг пастлаши 15 йил ичида эришилган ютуқларни бекор қилади

Россия иқтисодиёти бу йил 15 фоизга, келаси йили эса 3 фоизга пастлайди. Шу билан бирга, Ғарб санкциялари, чет эл компаниялари ва маҳаллий экспертларнинг мамлакатни тарк ...

Украин аскарлари рус армиясини харьковдан сиқиб чиқармоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьков шимолидаги Питомник қишлоғини қайтариб олганини маълум қилди. Британиянинг Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотида шундай дейилади: ...

Австрия россияга нисбатан табиий газ эмбаргосига қарши

Австрия Иқтисодиёт вазири Маргарет Шрамбок Россияга нисбатан эҳтимолий табиий газ эмбаргосига қарши чиққанлигини ва бу улар учун "қизил чизиқ" эканини айтди. Шрамбок немис ...