Украинадаги урушга 10 кун: воқеалар тафсилоти

Украинадаги вазият оғирлигича қолмоқда. Россия президенти Владимир Путин эса Ғарб санкцияларига изоҳ бериб, “Менимча, бу бизга уруш эълон қилишнинг бир усули, лекин Худога шукур, ҳозирча ундай ҳолатга келмади” деди. Таҳлилчилар Украинадаги вазият юзасидан баёнот бериб, агар икки томонни тўхтатувчи чора кўрилмаса, дунё инқирозга юз тутиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Урушнинг 10-кунидаги воқеалар тафсилоти:

  • АҚШ президенти Байден шанба оқшомида Украина президенти Зеленский билан телефон орқали гаплашди.
  • Байден Қўшма Штатлар Украинага иқтисодий ва хавфсизлик ёрдамини оширишини айтди.
  • Польша ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий самолётлар етказиб беришини айтди.
  • Россия ҳукумати самолёти АҚШга учиб кетди. Самолёт “персона нон грата” деб эълон қилинган дипломатларни олиб кетиш учун учганлиги айтилган.
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни бошлаш учун платформа яратишга тайёрлигини билдирди.
  • Россия президенти Владимир Путин мамлакатда “уруш ҳолати”ни эълон қилмаслигини айтди.
  • Озарбайжон авиакомпаниялари Россияга парвозларни тўхтатди.
  • Британия фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди.
  • Украина ташқи ишлар вазири НАТОни “беқарорликда” айблади.
  • Украинанинг энг кўп жабр кўрган шаҳри Харьковга якшанба куни инсонпарварлик ёрдами келиши кутилмоқда.
  • Россия Марказий банки Россияда VISA ва Master Card карталари доимий равишда ишлаётганини айтади.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия дўст бўлмаган мамлакатларга хомашё экспортини тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакати санкция киргизган жисмоний шахслар ва компанияларга маҳсулотларни ва хомашё экспортини тақиқловчи фармонни имзолади. Путин ...

«россия украинага 1 кундан сўнг ҳужум қилиши мумкин»

Владимир Зеленский Украина халқига мурожаатида ҳужум 16-февраль куни амалга оширилишини айтди. «Бизни катта уруш ва яна бир кун ҳарбий ишғол қилиш хавфи бор. Бу биринчи марта ...

Термизлик фуқаро 1,5 миллион сўм қарзи борлиги учун москвага учиб кета олмади

Термиз шаҳрида яшайдиган А.Устаев жорий йилнинг 27 март куни Қарши шаҳридан Москвага учиб кетиши керак эди. Лекин, рўйхатдан ўтиш вақтида аэропорт ходими унга солиқ ...