Украинада хорижлик дипломат 6,5 ​​миллион гривнани олиб чиқаётиб қўлга олинди

Украина хавфсизлик кучлари ўз мамлакатига катта миқдордаги пул, олтин қуйма ва заргарлик буюмларини олиб кетишга уринган хорижлик дипломатни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат тергов бюроси маълум қилди.

Украина чегарачилари «Ягодин» назорат-ўтказиш пунктида (Украина-Польша чегараси) хорижлик дипломатни олиб кетаётган микроавтобусни тўхтатишган.

Текширув давомида автомобиль юкхонасидан 68 минг евро (2 миллион 255 минг 262 гривна), 140 минг АҚШ доллари (4 миллион 224 минг 533 гривна), 12 килограммдан ортиқ тилла қуйма, умумий оғирлиги 13,8 килограмм бўлган тилла тақинчоқлар, шунингдек, кўп миқдорда сигареталар топилган.

Мусодара қилинган товарлар давлат ҳисобига ўтказилди, дипломат эса 26 миллион гривна (884 минг 410 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...

“террорчилар” қўлига тушган йигит

"Қашқадарё" газетасининг ёзишича, Чироқчи туманида яшовчи Т.Й. таниши орқали телефонига пайнетдан пул ташлаттиради. Қарангки, SMS келмайди. Натижада у "Билайн" уяли алоқа ...

Рашид қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон ...