Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Қурултой лавҳалари ва сабоқлари!

 

Халқ  ҳокимияти, инсон ҳуқуқлари заминидаги, озод ва фаровон Ўзбекистон учун!

 

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРУЛТОЙ ЛАВҲАЛАРИ ВА САБОҚЛАРИ!

 

Birdamlik9 

Азиз муштарий 26 – 27 апрель 2014 йил АҚШнинг  Миссури штати, Сент Луис шаҳрида жойлашган Marriott West меҳмонхонасини мажлислар хонасида Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг биринчи Қурултойи ўтди. Бу Қурултойда бевосита ва интернет орқали АҚШнинг турли штатлари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Канада, Швеция, Туркия, Россия, Украинадан вакиллар ва хайрихоҳ меҳмонлар иштирок этдилар. 

27 – апрель 2014 йил ушбу Marriott West меҳмонхонасини мажлислар хонасида Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг тарихий кураш йўли ва хозирги кун нозўравон фуқаролар бўйсинмаслик амалиёти ҳақида Фото, видео, хужжатлар ва ашёлар кўргазмаси ташкил этилди.

Шу кун Қурултой якунлари ва нозўравон фуқаровий курашнинг жадаллаштиришга бағишланган Доира суҳбати, матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Birdamlik Qurultoyi 35

Қурултойдаги маърузалар, чиқишлар, муҳокамалар ва тортишувларнинг жиддий сиёсий, ташкилий, назарий ва амалий аҳамиятга молик эканини эътиборга олиб, Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Бошқарув Ҳайъати, бугундан бошлаб, уларнинг матни борларини тўлиқ, қисқача матнлари ва овозлари, тасвирлари борларни баёнини чоп этишга қарор қилди.  

 

Ҳурматли Ҳаракатчилар, хайрихоҳлар ва ўқувчилар Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Қурултойини биринчи ва иккинчи кунини тўлиқ кўриш ва тинглашни истаганлар  қуйидаги интернет манзилларидан фойдаланишлари мумкин: 

http://www.youtube.com/watch?v=TtS9kYYlDYI&feature=share  (Birdamlik Qurultoyi ) 

 http://www.youtube.com/watch?v=PTTGrlcRhFw&feature=share    (Birdamlik Qurultoyi 2)

http://www.youtube.com/watch?v=8Gk_zQDNJ2Y&feature=share (Birdamlik Qurultoyi 2 kun)

  

“БИРДАМЛИК” ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ МАТБУОТ МАРКАЗИ

Баҳодир Чориевнинг Қурултойни очиши

Ассалому алайкум муҳтарам

хонимлар ва жаноблар,

Қурилтой вакиллари!

Азиз меҳмонлар!

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг Бошқарув Ҳайъатини қарорига кўра, биз орзиқиб кутган ва ўтказиш учун кўп ҳаракатлар қилган, ўзбек миллатига, барча юртдошларимизга ҳақиқий ҳуррият, ҳуқуқий давлат, инсонпарвар жамият, амалдаги демократия ва реал фаровонлик барпо этишга умид туғдурувчи ва бу умидни рўёбга чиқариш йўлини кўрсатувчи, биринчи Қурултойимизни очиқ деб эълон қиламан.

Биринчи, Қурилтойни олиб бориш учун Қурултой Ҳайъатини сайлашимиз керак.  Қурилтой Ҳайъатига кимларни сайлаш ҳақида, шу ерда йиғилган ва Интернет орқали биз билан бирга, ушбу анжумонда иштирок этувчи вакиллар билан фикрлашганимизда,  Қурилтой Ҳайъати уч кишидан иборат бўлиши ва унга қуйидаги кишилар кириши ҳақида таклифлар тушди: 1) Ботир Норбоев; 2) Абдуфаттоҳ Маннопов; 3) Баҳодир Чориев.         Бошқа таклиф ва мулоҳазалар борми?  Йўқ.

Қурилтой Ҳайъати уч кишидан иборат бўлсин ва унинг  таркибига 1) Ботир Норбоев; 2) Абдуфаттоҳ Маннопов; 3) Баҳодир Чориев кирсин деган Қурилтой вакиллари қўл кўтаринг.

Ким қарши  –  Йўқ.             Ким бетараф  –  Битта.

Қурилтой Ҳайъати уч кишидан иборат бўлди ва унинг таркибига 1) Ботир Норбоев; 2) Абдуфаттоҳ Маннопов; 3) Баҳодир Чориев кўпчилик овоз билан сайланишди.

Марҳамат Қурилтой Ҳайъати аъзолари ўз жойингизни эгалланг.

100_0172

Иккинчи муҳим масала Ҳаракат Бошқарув Ҳайъатининг қарорига кўра Иш олиб бораётган Ваколатлар (мандатлар) ва котибият гуруҳини уч кишидан иборат ва 1) Бобир Хасан; 2) Нигора Олимова; 3) Севара Хасан таркибида тасдиқлаш, сайлаш. Кимда қандай таклифлар бор. Овозга қўйиш таклифи тушди.

Қурултой Ваколатлар (мандатлар) ва котибият гуруҳини уч кишидан иборат ва 1) Бобир Хасан; 2) Нигора Олимова; 3) Севара  Хасан таркибида сайлансин  деган вакиллар қўл кўтарсин.

Ким қарши  –  Йўқ.             Ким бетараф  –  Битта.

Қурултой Ваколатлар (мандатлар) ва котибият гуруҳи кўпчилик овоз билан сайланди.  Марҳамат ўз ишингизни давом этаверинг.

Учинчи муҳим масала Қурултой Ваколатлар (мандатлар) ва котибият гуруҳининг берган маълумотига кўра анжумонга сайланган вакилларнинг 80% ушбу залда ва Интернет орқали биз билан, бу эса бизнинг Қурултойни ўтказишимизга асос яратади, кворум борлигини кўрсатади.

Қурултой Ҳайъати раислигини Абдуфаттоҳ Маннопов  давом этди ва  Қурултойнинг мажлислар кун тартибини тасдиқдан ўтказди. Сўнг маъруза учун сўзни Қурултой кун тартиби бўйича  Баҳодир Чориевга беради.

Баҳодир Чориев

 “БИРДАМЛИК” ДАСТУРИНИНГ КЎРСАТМАЛАРИНИ НОЗЎРАВОН КУРАШИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИШ

Муҳтарам хонимлар ва жаноблар,

Қурилтой вакиллари!

Азиз меҳмонлар!

Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг  Қурултойини ўтаётгани, юртимиздаги ҳукумрон диктатор ва уни мустабид тузумини ўзбек миллати, ҳамма юртдошларимиз тарафидан, ағдариш ва амалдаги озодликка, демократияга, адолатга ва фаровонликка бўлган  интилишини жиддий намоён бўлишидир. “Бирдамлик” халқ ичидан ўсиб чиқди ва халқга хизмат қилади.

Ҳаракатимиз ўн йил давомида нозўравон фуқаровий кураш ғояларини, услубларини Ўзбекистон ва хориждаги ўзбеклар, юртдошларимиз истиқомат қилувчи  АҚШ, Канада, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Шведция, Шедцария, Германия, Норвегия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда кенг тарғиб этиб келмоқда.

Нозўравон кураш йўлини танлаш ва бу йўналишни маҳкам ушлаш, ўзбек халқини аянчли аҳволдан холос этиш сари кўтара билиш ва бу жабҳадаги юришнинг ҳаётий зарур, жуда муҳим эканлигини “Бирдамлик”чилар, сафдошларимиз яхши билишади.

Ҳаракатнинг  Қурултойини Ўзбекистонда ёки қўшни мамлакатлардан бирида ўтказишга биз бир-неча бор уриндик. Бу урунишларнинг энг каттаси ва жиддийси 2009 йил ноябрида амалга оширилди. Шу пайт мен кўпчилик сафдошларимизнинг мутлақо қаршилигига қарамай Ўзбекистонга бордим, чунки ўша давр Каримов режими АҚШ ва бошқа демократик давлатлар, халқароҳамжамият, БМТ, ЕвропаИттифоқи тарафидан, Андижон қирғини учун кучли босим остидалигини тушинардим. Ҳамда бу режимни мени қамаши ёки жисмоний жиҳатдан йўқотиши  “Бирдамлик”нинг янада кучайишига хизмат қилади деб ишонардим.

2009 йил ноябрида ўша пайт Ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича масъули Дилором Исҳоқова ва бошқа фаолларимиз билан  вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ва қишлоқларга ташриф буюриб, у ердаги фаолларимиз, аъзоларимиз ва бизга хайрихоҳлар билан учрашдик ва асосий мақсадимиз Ҳаракатнинг  Қурилтойини ўтказиш эканлигини тушунтирдик. Уларнинг кўпчилиги нозўравон фуқаровий бўйнсинмаслик кураши халқимиз анъаналарига мос, тинчликпарварлик руҳиятимиз, интилишларимизга уйғун эканлигини маъқуллашди, ушбу сийсий анжумонни ўтказишни тўлиқ қўллашди.

Аммо анжумон белгиланган кун 24 ноябрь 2009 йил, “Бирдамлик”   Бошқарув Ҳайъатининг аъзолари Гулчеҳра Нуриллаева, Дилором Исҳоқова, Баҳтиёр Исабеков, Искандар Худойбердиев, ва бошқа фаолларимиз, милиция, МХХ, вилоят, шаҳар ва туман раҳбариятининг таъзиқлари орқали уйларида, қариндошлариникида ва касалхоналарда ушландилар. Мен ва менинг ёнимдаги Ҳаракатчилар эса муттасил кузатиш, тазйиқ ва таъқиб остида бўлдик. (Қаранг:  Узбекистан: Движение «Бирдамлик» провело «неполноценный» курултай без обеда. 25.11.2009  http://www.fergananews.com/news.php?id=13516)

Лекин биз ҳам анойи эмасмиз, зудлик билан Шаҳрисабз, Қашқадарёдаги фаолларимиздан ўттиз беш кишини ва ўттиз хайрихоҳни тўплаб, Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг  тузуш ҳақида анжумон ўтказдик. Бу сиёсий анжумонда бевосита  Қашқадарё вилояти фаоллари иштирок этганлари ва бошқа вилоятлар вакиллари билан биз учрашганимизда, уларнинг “Бирдамлик” тузиш ҳақидаги ижобий фикрларини олганимиз учун, ушбу анжумонни  Ҳаракатимизнинг таъсис Конференцияси деб аташ маъқул деган хулосага келдик.

Дастурни фаолликка, қўрқувни, лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни улоқтириш кўрсатмалари амалда

Ҳаракатимиз фаолиятини бошланиши, унинг нозўравон кураш шамини  ёққанига роппа роса ўн  йил бўлди. “Бирдамлик” Ҳаракатининг таъсис Конференцияси ўтганига тўрт йилдан зиёд вақт ўтди. Бу давр ичида сиёсий, ташкилий ва назарий  жиҳатдан биз камол топдик, улғайдик. Ўзбек миллатини, юртдошларимизни нозўравон фуқаровий кураш ғоялари, услублари билан таништиришни йўлга қўйдик. Ғурурга ва айтишга арзугулик ишларни амалга оширдик, лекин катта талофатлар ҳам кўрдик, тинимсиз тазйиқ, таъқибларга учрадик.

Арзугулик ишларимизнинг баъзи асосийларини эслатиб ўтмоқчиман:

1) Ўзбекистон ва қатор бошқа ўлкаларда, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Швеция, Норвегияда, АҚШда  Ҳаракатимизнинг бўлимларини тизим сифатида, режа асосида фаолият кўрсатишига эришдик.

2) Ўзбекистондаги шароитни ниҳоятда оғирлигига қарамай нозўравон, фуқаровий кураш ғоялари, услубларини тарғиби билан бирга, аҳолини сафларимизга тортиш, сиёсий фаоллаштириш учун, расмий Мустақиллик байрами ва Конституция қабул қилинган кунда, Ош – инқилобий босқичлар!, Ош – кўтар бош!, Ош –  оммавий шодлик!, Ош – қонун бўлсин бош!, тадбирларини ҳар йили икки (2) марта ўтказишни ташкил этишга эришдик.

3) Ушбу тадбирларда салмоқли пул мукофотлари заминида Оқ –  либос!, Оқ –  лента!, Оқ –  инқилоб! расмлар мусобақаларини ўтказишни ташкиллаштириб келмоқдамиз. Бу ҳам зўравонлик, пораҳўрлик, адолатсизлик ва ёлғонга таянган мустабид тузумга нисбатан норозилик рамзи бўлиб  хизмат қилмоқда.

4) Сиёсий маҳбуслар ва фуқаровий фаоллиги учун бегуноҳ зиндонга ташланганларни озод этишни талаб қилиш, уларга маънавий ва моддий ёрдам бериш йўналишида  жиддий ишладик. Хусусан, ўтган 2013 йилнинг, 27 – 28  июнь кунларида  Ўзбекистон фуқароларига Озодлик, Демократия ва Инсон ҳуқуқлари!, катта амалий тадбирини, сиёсий жиҳозланган еттита трак, автобус, енгил машина ва қирқдан зиёд фаолларимиз иштирокида ўтказдик. Миссури штатининг, Сент – Луис шаҳридан то АҚШ пойтахти Вашингтонга боргунча Ўзбеклар дардларини инглиз тилида, овозни кучайтирувчи мосламалар ёрдамида, шаҳар, туман ва қишлоқларда баралла айтиб бордик. Вашингтонда эса икки соат Ўзбекистон элчихонасининг қаршисида митинг – пикет ўтказдик.

5) 2005 йилдан 2014 йилгачан Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва қатор бошқа мамлакатларда, хусусан АҚШнинг Вашингтон, Нью – Йорк, Чикаго ва Сент Луис шаҳарларида, ўттиздан зиёд, Каримовнинг диктатурасига, болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга, инсон ҳуқуқларини, Конституцияни, қонунларни топташга қарши, оммавий ишсизликка барҳам беришни ва сиёсий маҳбусларга озодлик талаб этиб, митинг, юришлар ва пикетлар ўтказдик.

6) “Бирдамлик” сайтимиз аллақачон нозўравон кураш ғоялари, услубларининг жарчиси, тарғиботчиси ва муассислаштирувчисига  айланган.

7) Джин Шарпнинг “Диктатурадан демократияга” ва  “Реал алтернативалар мавжуд” асарларини, Сербиядаги Диктаторни ағдарилиши фильми, ва нозўравон кураши учун муҳим китоб ва  мақолаларни таржима қилиб сайтга қўйилди.

8) Юртдошларимиз улкан сиёсий ўзгаришлар билан бирга, туб иқтисодий ислоҳатларга тайёр бўлишлари керак. Бу муҳим ва катта ишга элдошларимизни хозирдан тайёрлаб боришимиз учун янги “Мулкдор” интернет журнали, ТВ ва Радио сайтини очдик.

9) Дастурни чуқур ва ҳар тарафлама таҳлил (анализ) асосида, янгитдан таҳрир (редакция) қилиб, сизга ҳавола этилди. Дастурмиз, ватанимиздаги ўзбек миллатини,  юртдошларимизни аянчли аҳволга солиб қўйган, мустабид тузумни бартараф қилиш ва ҳуррият, демократия, адолат ва фаровонликка эришиш учун, нозўравон курашга халқимизни кўтариш учун руҳимиздан, тафаккуримиздан ва юрагимиздан отилиб чиққан, хиссиётга тўла ечим ғоялари, услубларини баёнидир.

10) Низом янги шароитга мосланиб, таҳрир этилди ва сизга ҳавола қилинди.

11) Нозўравон фуқаровий фаолликнинг амалий Қўлланма (биринчи)си 2013 йил қайта ишланиб, тўлдирилди ва Қўлланма (иккинчи) яратилди.

12) Ҳаракатимизнинг Ўзбекистондаги фаолларига  37 компьютор ва 19 фотоаппаратлар сотиб олиб берилди.

13) Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда истиқомат қилувчи диктатурага қарши  курашчиларнинг бир неча юзтасига “Бирдамлик” беғараз моддий ёрдам кўрсатди.

14) Ўтган давр ичида 500 мингга яқин АҚШ доллари Ҳаракатимиз учун тўпланди ва жуда эҳтиёткорлик билан, тежаб-тергаб фаолиятимизни ташкиллаштириш учун сарфланди. Бу сармоянинг ярми, яъни 235 минг доллар, менинг ойилавий бюджетимдан бўлди, қолган қисми фаолларимиз, донорларимиз тарафидан берилган пул эди.

Талофатлар кўрдик, тинимсиз тазйиқ, таъқиблар остида фаолият кўрсатишга мажбур бўлдик ва бўлмоқдамиз. Бу борада  қуйидаги фожиаларни унитиш мушкул:

1) Ҳаракатимиз Матбуот котиби, Фарғоналик собиқ миллатвакили ва сиёсий маҳбус Иномжон  Турсунов, “сирли” равишда заҳарланиб ўлдирилди.

2) “Бирдамлик”нинг Хоразм вилояти етакчиси Валерий Назаров, бир неча бор сиёсий фаоллиги учун қамалди ва мажбурий “даволаш” жароёнида тили, ўзлигидан маҳрум этувчи “дорилар” бериб ўлдирилди.

3) Менинг жиянларим Қашқадарёлик Ҳаракатимиз фаоллари, ака-ука  Карим Хасанов ва  Рўзибой Хасанов  “номаълум” сабабларга кўра олдинма кейин халок бўлдилар.

4) Отам Хасан Чориевни соҳта жиноий иш очилиб қамалиши муносабати билан, Интернетда ўз мурожаати билан чиққан аммам Халоват Чориеванинг набиралари,  “Бирдамлик” фаоли Зафар Авазов, газ шаҳобчасининг ишчиси, иш жойида  “номаълум” сабаб билан тўсатдан портлаб кетди.

5) Тошкентлик тиниб тинчимас фаолимиз, болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга қарши курашчи, маълум давр Тошкент вилояти ва Ўзбекистон бўйича Ҳаракатимиз масъули бўлган  Акромхўжа Мухитдинов “номаълум” сабаб билан чавоқлаб кетилди.

Қашқадарё “Бирдамлик”чиларининг вилоят етакчиси, отам Хасан Чориевга қарши соҳта жиноий иш очишиб, етти ой қамашди. Ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилотлари, демократик давлатларни масъул органлари ва бизнинг Ҳаракат норозилик компанияси натижасида, амнистия билан озодликка чиқарилган отам, икки ой ўтиб, оламдан кўз юмди.

Ўзбекистонда ҳақиқий озодлик, демократия, адолат ва фаровонлик қарор топиши учун, жон фидо қилган “Бирамлик”чиларни ёдга олиб, БИР ДАҚИҚА ЎРИНДАН ТУРИБ, СУКУТ САҚЛАБ, УЛАРГА БИЗНИНГ ҲУРМАТИМИЗ, ЭЪЗОЗИМИЗНИ ИСҲОР ЭТАЙЛИК.

(Қурилтой вакиллари ва меҳмонлар ўринларидан туришди ва бир дақиқа сукут сақлашди)

7) Инсон ҳуқуқларини ҳимоялаши сабаб, Нематжон Сиддиқовни, соҳта жиноий иш очиб қамалиши ва қийноқларга солиниши, мустабид тузумни жирканч моҳиятини очиқлайди. Нематжон ака, матонат ва фидоийлик соҳиби, унинг зиндон “сирлари”ни, тик туриб ўлиш, тиз чўкиб яшашдан афзал, ҳитоби билан эълон қилиши, юртдошларимизни озодлик, адолат ва фарованлик курашида фаол бўлишга чорлайди. (Қаранг: Н.Сиддиков Лучше стоя умереть, чем жить на коленьях! http://birdamlik.info/ru/2014/03/06/лучше-стоя-умереть-чем-жить-на-колень/#more-30571

Юқорида баён этилганлар, бизни Дастуримиз заминидаги қадриятлар ва тамойилларни амалга ошириб, зулимга қарши кураш, ҳақ сўздан бошланиши, қўрқувни, лоқайдликни ва ёлғонга ишонишни, юртдошларимиз тарафидан улоқтирилиши, фаолликка  қараб бурилиши, уларнинг амалдаги озодлик, демократия, адолат ва фаровонлик сари  етаклайди.

Глобаллашув ва диктатурага барҳам бериш

Глобаллашувнинг  Яқин Шарқ мамлакатларда, Белоруссияда, Россияда ва бошқа худудларда таъсири оқибатида демократия, ҳуррият, инсон ҳуқуқлари учун, диктатурага қарши кураш кучайди.  Украинада бу кураш миллий – демократик мухолифат ғалабаси билан якунланди. Дастуримизда глобаллашув – диктатурани емирилиш омилларини кўпайтириши ҳақида муҳим кўрсатмалар баён этилган.

Джин Шарп, нозўравон кураш стратеги “Диктатурадан Демократияга” номли китобида, куч ишлатилмайдиган ҳаракатлар, фаоллик услубларининг бир юз тўқсон саккизтасини (198) таърифлаган ва ҳаётда улар бундан ҳам зиёд деган. Бу нозўравон кураш фаоллигининг турларига: оддий шикоят хатлари, баёнотлар, аризалар, амалдорлар ва диктаторни сатирик расмларини тарқатиш, танқидий нутқлар сўзлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий талаблар билан чиқиш, маълум маҳсулотни сотиб олмаслик, маълум либос кийиб юриш, йўлни тўсиб қўйиш, иш жойини тарк этмаслик, иш ташлаш, хабарнома чиқариш, рўзнома чоп этиш, диктатор ва унинг хукумати буйриқларига бўйсинмаслик, митинглар, намойишлар ўтказиш, маълум амалдорни, диктаторни истеъфосини талаб этиш ва бошқа шуларга ўхшаш ҳаракатлар киради. (Қаранг: http://birdamlik.info/blog/2011/02/18/)

Глобаллашувнинг муҳим омиллари интернет, ахборот технологиялари, ижтимоий электрон тармоқ (система)лар воситасида, Ўзбекистон ва элдошларимиз истиқомат қилувчи барча мамлакатларда нозўравон кураш ғоя ва услубларини, диктатор Каримов режимига қарши фаолиятда унимлироқ, кенгроқ тарғибни ва тушинтиришни йўлга қўйишимиз зарур. Биз яхши биламиз, интернет, ижтимоий электрон тизим (система)лар, электрон рўзнома ва журналлар, мустабид тузумнинг ёлғонига қарши тўғри ва аниқ маълумотни тарқатади, Ҳаракатимиз йўлбошчилик қилаётган нозўравон, фуқаровий кураш ғоялари ва услубларини моҳияти ва аҳамиятини элдошларимиз англашига хизмат этади.

Интернетдаги “Бирдамлик” сайти, “Туркистон тонги” газетаси ва “Мулкдор” журнали, Тўрон Радио ва TВ марказининг сайти нозўравон кураш ғояларини манбаи ва тарғиботчисидир. “Бирдамлик” интернет ва ижтимоий электрон системалар воситасидан ўзбеклар орасида фойдаланиш ва улар аҳамиятини тарғиб этиш йўлбошчисидир.
Одноклассникида Ҳаракатимиз гуруҳининг аъзолари 27 мингдан зиёд, Фейсбукда гуруҳимизнинг сони 3 мингдан кўп, Твиттердаги гуруҳимиз аъзолари 500дан ошди, Вконтакте 300га яқин. Қурилтой қатнашчилари Дастур кўрсатмаларини амалга ошириб, интернет, ижтимоий электрон системалар, электрон рўзнома ва журналлардан самарали фойдаланиб, нозўравон кураш ғоялари ва услубларини юртдошларимиз орасида кенгроқ тарқатайлик.

Дастуримиз белгилаган Ҳаракатимизнинг стратегик мақсади – диктатурага барҳам бериш!  

Бу борада Дастурда ўқиймиз: “Бирдамлик” нозўравон, фуқаровий бўйсинмаслик курашиш йўлини диктатурадан демократияга ўтишнинг асоси деб билади. Нозўравон, фуқаровий бўйсинмаслик курашиш  усулининг асосий тамойилларини қуйидагича изоҳлайди: Жабр−зулмдан воз кечиш жараёни − бу нафақат мақсад, балқи жараён ҳамдир. Мақсадимиз − жабр−зулмларсиз дунёга, ҳаётга эришишдир. Ҳаётки, унинг замирида, асосида ижтимоий адолат турсин, ҳаётки,бунда жабр−зулмга, таҳқирловга ўрин бўлмасин”. Бу иддаоларни ўқиб ёки эшитиб баъзилар, Ҳаракатимиз ҳаёлпарастлик ўйларига чўмибди дейиши мумкун. Лекин улкан, ҳаёлий кўринган мақсад ва вазифалар сари интилмасак, реал ҳурриятга, ҳуқуқий давлат, инсонпарвар жамият, ҳақиқий демократия ва адолатли фаровонликка эриша олмаймиз.

Буларни амалда жорий этиш учун зулмбошини ҳокимиятдан четлатиш ва Ўзбекистондахалқ иродасини амалга оширувчи ҳукумат  барпо этиш,   Ҳаракатимиз, биз учун энг муҳим мақсадлардир. Албатта, “бу ҳукумат амалда халқ ҳукумати бўлиб, инсон ҳуқуқлари устиворлиги заминига барпо этилади. Ҳаракатимизга хос ажойиб тамойил − аксарият инсонларни ижобий томонга ўзгартириш мумкинлигига ишонишдир”. Бу эса нозўравон курашга бугун бўлмаса, эртага, эрта бўлмаса яқин келажакда ўзбекларнинг, умуман юртдошларимизнинг салмоқли қисми қўшилади деган умидни маълум асосга эга эканини кўрсатади.

Диктатурани ағдариш учун курашнинг баъзи муҳим дастурий кўрсатмалари:

1) Диктатор Каримовни Конституциянинг 90-моддасини бузиб, ноқонуний, нолегитим равишда хокимиятни ушлаб турганини тушинтириш. Диктатор, унинг оила аъзолари, унинг яқин ҳамтавоқлари малакат бойликларини (олтин, пахта, газ, уран, ипак, қоракўл) валютага сотиб, тушган даромадни жинояткорона ўғрилаётганини халқга етказиш.

2) Милиция (ИИВ), миллий хавфсизлик хизмати (МХХ), прокуратура, армия (МВ), президент хавфсизлиги хизмати (ПХХ) фақат диктаторнинг кўрсатмаларини  бажарувчи жиноятчи тўдага айланганларини ҳалқга тушунтириш керак. Бу органлардаги миллатпарвар, инсонпарвар вакилларни аниқлаш ва улардан фуқаровий фаолиятда фойдаланиш зарур.  

3) Нозўравон оммовий чиқишлар – митинглар, иш ташлашлар, пикетлар, бўйсинмаслик амалиёти, “оқ” кийим, “оқ” лента, “ош” тадбирлари, ва улар борасида аҳборотларни  интернет, ижтимоий электрон тизимлар орқали тарқалишини уйиштириш муҳимдир.

“Бирдамлик” ўз фаолиятини Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, Ўзбекистон Конституцияси ва ҳаракатнинг Дастури ва Низоми асосида олиб боради. Биз ушбу хужжатларга таянган ҳолда, халқ хокимияти, инсон ҳуқуқлари заминига қурилган озод ва фаровон Ўзбекистон барпо этишни ўзимизнинг улкан мақсадимиз деб биламиз. “Бирдамлик”  ўз фаолияти давомида Ўзбекистоннинг умумхалқ манфаатларини, жамиятнинг жипслиги ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашни муҳим қадрият деб ҳисоблайди” – деб такидланади Дастуримизда.

Оқ нозўравон инқилобни амалга оширишнинг босқичлари

Ҳаракатимиз ўтган йилнинг августида Оқ рангли инқилобни Биринчи босқичини эълон  этиб, нозўравон кураш ғоялари, услубларини Ўзбекистонда ва ватандошларимиз яшовчи барча ҳудудларда, кенг тарқалиши ва мавжуд кўплаб сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий муаммоларини ечими, шу ғоялар, услубларда эканини, халқимизнинг салмоқли қисми англаб етишларини мақсад қилиб қўйган. Бу муҳим фаолиятни тезлаштириш учун “Бирдамлик” фуқаровий фаоллик учун амалий Қўлланма (биринчи)ни 2013 йил қайта ишлаб, тўлдирди ва Қўлланма (иккинчи)ни яратди. Янги “Мулкдор” интернет журнали, “Тўрон ТелеРадио” марказининг сайтини очди.

Ўзбекистондаги ўта мушкул шароитга назар солсак, машҳур сиёсатшунос Збигнев Бжезинскийнинг, “Маълум хавфлар, миллат ҳатти – ҳаракатларини сафарбар қилиш учун босқич бўлиши зарур” , – деган фикри ёдга тушади (Қаранг:  З. Бжезинский Выбор: мировое господство или глобальное лидерство.М.,2005, с.44). Биз ўзбеклар ва барча ватандошларимиз учун шундай хавф ва миллат ҳатти – ҳаракатларини сафарбар қилиш пайти  етиб келди. Ҳаракатимиз амалга ошираётган Оқ рангли инқилобни Биринчи босқичини жадаллаштириб,  инқилобни Иккинчи босқичига ўтишга тайёрлик, умумжумҳурият, ҳеч бўлмаса кўпчилик вилоятлар ва пойтахтда   нозўравон кураш тадбирларини ўтказа олишимиз билан белгиланади. Бу миллатимиз, юртдошларимиз учун ҳаётий муҳим ишга кўпчиликни қўшилишигина ўлкамиздаги шароитни тубдан ўзгартириши мумкин. Бир ёқадан бош чиқариб, бир кунда кўпчилик вилоятлар ва пойтахтда диктаторнинг истеъфосини талаб қилиб, бир, икки, уч кунлик ишга чиқмасликни, умумреспублика сиёсий юришини, митингларини ташкил этишга эришишимиз зарур. 

Ўз навбатида бу нозўравон чиқишлар жараёни, диктатор режимини чекина бошлаши ва оқибат ағдарилиши билан якунланади, яъни Оқ рангли инқилобни Учинчи, якуний босқичига ўтиш амалга ошади. Муҳими, Оқсарой, вазирликлар нозўравон курашчилар тарафидан ишғол қилиб бўлингач, “Бирдамлик” олти ойлик муддатга Вақтли Ҳукумат тузади ва Конституция, қонунларни диктаторлик даврида бузилган тарафларини, инқилобий шароитга мос тузатишлар амалга оширилади, миллатимиз орзиқиб кутаётган,   сиёсий маҳбуслар ва умуман беайб, фаоллиги учун қамалган фуқаролар зудлик билан озодликка чиқарилади. Улкан сиёсий, иқтисодий, технологик ислоҳатлар режаси ҳаётга тадбеҳ қилина бошланади. Ҳаракатимиз сиёсий партияга айлантирилади ва у бошқа партиялар қаторида Президент ва  Парламент сайловларида иштирок этади. [Батафсил қаранг: Дастур; Қўлланма (биринчи) ва Қўлланма (иккинчи)]

Бу ташкилотимиз ва халқимиз учун ҳаётий зарур дастурий кўрсатмаларни амалга ошириш учун, Оқ нозўравон инқилобни моҳияти ва аҳамиятини кенг миқёсда тушинтиришимиз ва тарғиб этишимиз даркор.

Мулкдорликка асосланган озод, ҳуқуқий давлат, жамиятни ва фаровон ҳаётни яратиш

Ўзбекистонда, чорак аср илгари, қайта қуриш ва ошкоралик даврида парламентида, жамиятида, давлат органларида мавжуд демократия куртакларини, кўринишларини, шаҳобчаларини, диктатор Каримов тарафидан янчилиши, нормал, қонунларга асосланган  бозор, мулкдорлик ва тадбиркорлик  муносабатларининг йўлини тўсилганлиги, индустриал – аграр давлатни, қолоқлик ботқоғига ботирди. Ҳамда самолётлар, машиналар, тракторлар, эксковаторлар, мураккаб информацион – технологик қурилмалар яратувчи, улкан иқтидорли, маърифатли, маданиятли ўзбек халқини, ҳуқуқсизлик, ишсизлик, қуллик кишанларига мубтало қилди. Демократиянинг, юқори даражада такомиллашган, оммавий мулкдорлик шаклларига суяниши объектив тарихий реаллик ва буни субъектив истак, ирода, куч билан ўзгартириб бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда ўзини кўп маротаба, “мен аввало “иқтисодчи”ман, сўнг “сиёсатчи”ман”, деган Ислом Каримов, иқтисодни ҳам, сиёсатни ҳам чуқур инқироз ботқоғига ботирди. Дуруст ишлаб турган заводлар, фабрикалар, қишлоқ хўжалик корхоналари ва жамоаларини техник-технологик  ускуналари ва умуман шаҳарлар, қишлоқларда мерос сифатида қолган юқори даражадаги индустриал-технологик тизимлар, бирлашмаларни талон-тарож қилинишига бош бўлди, арзимас пулга сотиб юбортирди.

Демократик, тараққий этган мамлакатлардан ўрганмади, ибрат олмади. Аксинча зўравонлик, порахўрлик, адолатсизлик ва ҳар қандай ўзгача фикрловчиларни аёвсиз таъқиб қилишга таянган мустабид тузум яратди.

Енгилмас ва абадий кўринган қизил империя – CCCРни синиши ва парчаланиб кетишининг муҳим сабабларидан бири, “умумхалқ мулкдорлик”ка таянган   тоталитар социализм иқтисодини тўлиқ ва буткул инқирозидир. Чунки тарих ва замонамизнинг исботи, мулкнинг эгаси, аниқ бўлиши керак, акс ҳолда мулк талон тарож қилинади ва йўқ бўлади. Улкан ўзбек мутафаккири Абдулла Авлоний айтгандек: “Хозирги замонда мақсудга етмак, ўз миллатига хизмат қилмак, халқга мақбул  бўлмоқ учун илм ва мол лозимдир. Оламдаги ҳамма миллатларнинг ҳол ва қудратлари мол ва бойликлари ила ўлчанур” (Қаранг: А. Авлоний Туркий Гулистон ёҳуд аҳлоқ. Т., 1992, 33 бет).   

Бу фикрнинг нақадар тўғрилигини, ҳақиқатлигини фуқаролари демократия шароитида, озод,  инсон ҳуқуқлари риоя қилинган, фаровон ҳолатда яшаётган АҚШ, Канада, Германия, Франция, Англия, Италия, Испания, Япония, Швеция, Швецария, Жанубий Корея ва бошқа қатор мамлакатларда кўриш мумкун. Бу юртларда мулкдорликнинг турли шакллари, бозор иқтисоди, тадбиркорлик эркин мавжуд бўлиб, шу ўлкалар фуқароларининг юқори даражадаги ҳаёт сифатига замин бўлиб хизмат этади. Чунки ҳақиқий демократиянинг асосини мулкдорликни тарақий этган  ва оммавий шакллари ташкил этади.

“Мулкдор дейилганда, уйи, квартираси, ери, моли, жиҳозлари, машинаси,  пули, кичик, ўрта ёки катта ширкати, турли компанияларнинг акцияси, қимматбаҳо метал, тақинчоқлар, кўзгуларга эгаликка айтилади. Мулкдор, табиий равишда мулкини асраш, кўпайтириш ва  ворисларига қолдиришни ўйлайди. Бу эса жамиятдаги, давлатдаги ижтимоий мувозанатни, тўқлик, фаровонликни сақлашнинг замини бўлиб хизмат қилади”, – деб кўрсатилган Дастурда.

Режимбоши бозор иқтисодига ўтишнинг аҳамияти ҳақида жуда кўп маърузалар қилди. Лекин амалда хусусийлаштириш, мулкдорлар синфини шакиллантириш, тадбиркорликни, фермер хўжаликларни қўллаш ва умуман нормал бозор иқтисодига ўтишни амалга оширмади. Бу сабаблар юртимиз ичида оммавий ишсизликка, қашшоқликка, болалар меҳнатидан оммавий фойдаланишга, табиий газ, электроэнергия, тоза сув таъминотини кескин ёмонлашишига олиб келди.

Натижада 30 миллион Ўзбекистон фуқароларининг 7-8 миллиони ўзга юртларда, Россия, Қозоқистон, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда, сарсон-саргордонликда, меҳнат мухожири сифатида ишлашга, яшашга мажбур бўлди.   “Улуғ миллатлар ҳеч қачон хусусий шахсларнинг исрофгарчилиги ва соғлом ақлга риоя қилмасликлари оқибатида камбағаллашмайдилар, аммо улар асосан давлат ҳокимиятининг исрофгарчилиги ва соғлом ақлга риоя қилмасликлари оқибатида камбағаллашадилар”- деган бозор иқтисодининг улкан назариётчиси Адам Смит (Қаранг: А.Смит Исследование о природе и причинах богатства народов. Пер. с англ, М., 1993, с.157).

Юқорида баён этилган, мулкдорликнинг ҳақиқатда демократик, қонунлар устиворлигига таянган ва фаровон давлат ва жамиятни қуришдаги асосий рўлини тўғри тушинишгина,     Дастуримизнинг кўрсатмаларини ҳаётга тадбеҳ қилиш имконини яратади.  “Ўзбекистонда Оқ рангли нозўравон инқилоб амалга ошгач “Бирдамлик” сиёсий партияга айлантирилади. Ер, давлат корхоналари хусусийлаштирилиб, фуқароларга бўлиб берилади.  Ўзбекистоннинг иқтисодида эркин бозор, мулкдорлик, тадбиркорлик устиворлиги таъминланади. Мулкдорликка таянган жамият ва давлат барпо этилади”, – деб ёзилган ушбу Ҳаракатимиз учун муҳим хужжатда.

Ҳаракатимиз демократик, дунёвий мухолифатнинг сардори

“Мухолифат − бугунги кунда Ўзбекистон халқининг, давлатчилигининг стратегик ресурсидир ва умидидир! Унда миллат тақдири ва шани учун тинимсиз ва беомон курашиб келаётган шахслар саф тортгандир. Айнан мухолифат Каримовнинг мустабид тузумини ҳолсизланишида, унинг ҳақиқий қиёфаси очилишида катта ишлар қилди ва қилмоқда” , – деб Дастуримизда мухолифатга юқори баҳо берилган.

Шу билан бирга биз мухолифатни, маълум маънода, Ўзбекистоннинг ва элдошларимизни, ўзига хос, мураккаб инъикоси эканлигини ҳам унитмаслигимиз керак.  “Бирдамлик” тузилгандан бери барча мавжут туҳмат, ҳақорат ва камситиш “тош”лари биз тарафга отилди. Бу борада “Бирлик”ни йўқ бўлиш, тўзиш даражасига олиб келган  “абадий раис”, Абдураҳим Пўлатов биринчи ўринда. Кимки  “абадий раис”нинг ўзбек миллатини ҳақоратлаш ва “шок терапия”, “молмиз”, “мен доҳий” каби  “галлюцинация”лари  йўлидан юрмаса, таҳқирлаш ботқоғига ботиради. (Қаранг: П. Охунов  Мухолифатни жонлантириш борасида яна бир уриниш. www.qoplonbek.worldpress.com/2014/02/22/мухолифатни-жонлантириш-борасида-ян/)

“Эрк” партиясини инқироз ва емирилишга олиб келиб, сиёсий фирибгарликни ўзига касб қилиб, бир Миллий Қутқариш Қўмитасини, кейин 13-Май Иттифоқни, сўнг Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини туздик деб, аюҳаннос солиб юрган Салой Мадаминовнинг (ўзини виждонсизлик билан, ўрта аср улкан ўзбек давлат арбоби ва шоири Муҳаммад Солиҳ номи билан атовчи) эса, ҳақиқий жирканч башараси тобора ойдин бўлмоқда. (Қаранг: Б. Чориев Олижаноблик, ўз нуқтаи назарига эгалик айбми?  Ёҳуд нега Г. Бухарбоева ва М. Тожибоевага тош отилмоқда? http://birdamlik.info/blog/2014/02/18/)

Диктатор ва унинг тўралари бутун имкониятларини сафарбар қилиб, демократик,  дунёвий  мухолифат партиялари, гуруҳлари ва ҳаракатларини яқинлашиши ва ҳамкорликда фаолият кўрсатишига тиш-тирноғлари билан қаршилик кўрсатиб келмоқда.

Қаерда ўзбеклар бирлашса, ҳурриятга, фаровонликка, Ғарбга, тараққий этган давлатлар тараф интилса, бундай жамоани қуритиш ҳаракати амалга оширилади. Қаерда ўзбек жамоаси кўтарила бошласа, қаддини баландласа, албатта улар етакчиларини синдириш учун махсус тадбирлар кўрилади. Махсус хизмат органлари усталик билан  “заҳар” ташлаб, мухолифатдаги сиёсий кучларни яқинлашишига йўл бермай келмоқдалар.

Мустабид тузумнинг ағдарилиши, диктатурадан демократияга ўтиш мухолифат партиялари, ҳаракатлари, гуруҳлари ўртасига, шу сочилаётган “заҳарни”, бартараф қила олишимизга ҳам боғлиқ. Биз демократия ва дунёвийлик қадриятлари заминида фаолият кўрсатаётган ҳар қандай мухолифат ташкилотлари билан, хусусан, Озод деҳқонлар партияси ва бошқа уюшмалар билан конструктив ҳамкорликка тайёрмиз.

Дастур бўйича таклифлар

Ҳаракатимизнинг Ўзбекистон, АҚШ, Россия, Украина ва Жанубий Кореяда яшовчи қатор фаоллари менга мурожаат қилиб Дастурга қуйидаги таклифлар киритишни сўрашди:Биринчидан, МХХ ва ИИВ ходимларининг сонини кескин қисқартириш ва бу органларнинг давлат тизими, жамиятдаги рўли ва ўрнини тубдан ўзгартириш зарурлигидир.

Иккинчидан, МХХ ва ИИВ ҳақида алоҳида иккита қонун қабул қилиш ва бу қонунларда уларнинг халқга, жамиятдага хизмат қилиши аниқ кўрсатилиши лозимлигидир.

Учинчидан, турли тортиб олиш (рейдерлик) йўллари билан, ноҳақ пули, моли, ширкатидан маҳрум қилинган кишилар(ивесторлар)нинг ишлари қайтатдан қўриб чиқилишини ташкил этиш ва адолатни барқарор бўлишини таъминлаш.

“Бирдамлик” Дастурини янада такомиллаштириш учун ушбу таклифларни инобатга олишимиз керак.

Ҳаракатимиз сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар  бир бирига узвий  боғлиқ эканини элдошларимизга ўн йил давомида тушинтириб келмоқда. Оммавий адолатсизлик, оммавий ишсизлик, болалар меҳнатидан яёвсиз оммавий равишда фойдаланиш, кўплаб ўзгача фикрловчи ва бегуноҳ кишиларнинг қамалиши Каримов тузумини, нақадар мустабидлигини кўрсатади ва унинг инқирозини белгилайди.

 “Бирдамлик”нинг Ўзбекистон фуқароларини сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий муаммоларини ечишдан бошқа мақсади йўқ. Ватандошларимиз  муаммолари, бизнинг муаммолар. Диктатор  даври тугаш арафасида. Диктатор Каримовга сиғиниш ва ундан умидвор бўлиш зўрлик, пораҳўрлик, адолатсизлик ва ёлғонга таянган тузум ҳаётини узайтириш демакдир. Дастуримиз кўрсатмаларини изчил амалга ошириш, нозўравон кураш байроғини янада баландроқ кўтаришгина, стратегик мақсадимиз ва вазифаларимизни ҳаётга тадбиҳ этишни жадаллаштиради.

Эътиборингиз учун ташаккур.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мен каримовга қарши овоз бераман!”

  Қадрли юртдошлар! Мана Каримов деганлари, кўзи тўйсаям ўзи тўймас чиқдими, ё тахтсиз ҳеч ким бўлмай қолишини билганиданми, хуллас, уятниям, инсофниям йиғиштириб қўйди. ...

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)

Баҳодир чориев “сайловчиларга мурожаат”

Азиз ватандошлар! Қадрли миллатдошлар! Аввало, барчангизни кириб келган Наврўз билан табриклайман. Баҳор ва янгиланиш – халқимизнинг узун йиллардир орзиқиб кутаётганидир. ...