Қодиров Украинадаги урушга борганларга 300 минг рубль ваъда қилмоқда

“Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага урушга борган ҳар бир кўнгиллига 300 минг рубль миқдорида бир марталик тўловни ваъда қилди”, — деб ёзади “Агентство” нашри.

Ариза берувчиларга қўйиладиган талаблар минимал – улар 50 ёшгача бўлган “соғлом” эркаклар бўлиши керак. Улар Украинага Грознийдаги шаҳар ҳокимиятида жойлашган Кўнгиллиларни қабул қилиш маркази орқали жўнатилади. Аввалига 10 кун машғулот ўтказади, кейин урушга кетади. Нашр улар билан ҳеч қандай келишув бўлмаслигини ёзган.

Агентлик маълумотларига кўра, Телеграм каналларида одамларнинг урушга тайёргарлик кўраётгани акс этган видеолар тарқатилган. Улардан бири 47 ёшли Тамбов Юрий Татаринцев. У аввал қотиллик, одам ўғирлаш ва ўқотар қурол сақлашда айбланган.

Март ойи ўрталарида Рамзан Қодиров Грознийдан Украинадаги уруш учун дастлабки 1000 нафар кўнгилли жўнаб кетганини маълум қилган эди.

Кремлнинг яқин одами ҳисобланган Қодиров ҳақида инсон ҳуқуқларини поймол қилиш, қийноқлар ва қотилликлар бўйича кўплаб айбловлар айтилиб келади. Чеченистонда ҳукуматни танқид қилган ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва оддий фуқаролар таъқибга учраб, қўрқитишларга дуч келиб, Қодировдан узр сўрашган фактлар қайд қилинган. Натижада, Чеченистон раҳбари Ғарб томонидан бир неча марта санкцияларга учраган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...

Жанубий кореяда ўзбекистонликлар жанжали оқибатида бири вафот этди

2019 йил 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ ...