Россиянинг Европа Иттифоқига сотган газ ва нефтидан тушган даромади икки бараварга кўпайди

Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Европа Иттифоқига сотган газ, нефть ва кўмирдан тушган даромадини икки бараварга оширди. Бу маълумотни Финляндиядаги Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлари маркази (CREA) тақдим этди.

Уруш бўлаётган кейинги икки ой ичида Москва бир қатор компанияларга ўз маҳсулотларини 44 миллиард еврога сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. Шу билан бирга, харидлар ҳажми камайди. Мисол учун, нефтнинг импорти 20 фоизга камайди, лекин газники кўпайган.

Германия ҳали ҳам энг кўп газ сотиб олмоқда. 24-февралдан буён улар Россиядан 9 миллиард евролик энергия манбаларини импорт қилдилар.

CREA Россия Европанинг энергияга қарамлигидан фойда кўришда давом этмоқда, деган хулосага келди. Нархларнинг ўсиши экспорт ҳажмининг пасайиши билан қопланмоқда. Марказ мутахассисларининг айтишича, янги санкциялар нархларни ошишига олиб келишини, бу билан Брюсселнинг уринишлари бесамар кетаётганини таъкидлашмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ) Путиннинг энергетика секторидан сиёсий босим сифатида фойдаланишига ва даромадларни урушни молиялаштиришга сарфлашига йўл қўймасликни мақсад қилиб келади.

Таҳлилчи Лаура Милливиртанинг айтишича, урушни тугатиш учун Россия энергиясидан тез ва тўлиқ воз кечиш керак.

Европа Иттифоқи Россия кўмирига эмбарго қўйган ва нефть билан газдан воз кечиш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо Австрия, Венгрия ва Германия бунга қарши бўлмоқда.

Россия ўз газининг 70 фоизини нефть ва нефть маҳсулотларининг 60 фоизини Европа Иттифоқига сотади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия рубли қадрсизлана бошлади

11-апрель куни Москва биржасида бир доллар 78,1 рублга баҳоланди. Айни пайтда бир евро 84,7 рублни ташкил қилмоқда. Аввалроқ Россияга қарши санкциялар рубль қийматининг ...

“россия билан дўстлигимиз давом этмоқда”

Хитой икки давлат ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилиб, Россияга қарши санкцияларни қоралади. Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Россия билан Украина ўртасидаги инқироз ...

Украин аскарлари рус армиясини харьковдан сиқиб чиқармоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьков шимолидаги Питомник қишлоғини қайтариб олганини маълум қилди. Британиянинг Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотида шундай дейилади: ...