Россия: Хитойга газ Европа нархлари бўйича сотилади

 

газ  Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар тарқатмоқда.

 Владимир Путиннинг 20 май куни Хитойга амалга оширадиган ташрифи чоғида Хитой билан 30 йил муддатга  йилига 38 миллиард кубометр газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россиянинг Хитойга газни сезиларли чегирмалар қилиб берилиши ҳақидаги тахминларга қарамай, ёнилғининг якуний нархи «ўртача Европа нархи даражасида» бўлади. Бундан англанадики, Россия Хитой билан газ шартномасидан тахминан 400 миллиард доллар ишлайди.

«Газпром» раҳбари Алексей Миллер «фақат биргина рақамни келишиб олиши керак» – буни 19 май, яъни бугун Россия газ холдинги бошлиғи Хитойнинг CNPC компаниясидаги ҳамкасби билан муҳокама қилиши кутилмоқда. Манбанинг қайд этишича, келишув эҳтимоли жуда ҳам катта.

Европанинг Россия газига боғлиқликдан қутилиш ҳақидаги баёнотлари янграб турган вақтда, «Газпром» ўз ёқилғиларини бошқа йўналишлар бўйича йўналтира олишини намоён этмоқда.

Хитойга етказиб берилаётган газ ҳажми Европага экспорт қилинаётган ёқилғи ҳажми билан тенглашиб олиши хусусида «Газпром» раҳбари Алексей Миллер аввалроқ маълум қилганди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миллиардга олиб борувчи ғоялар

Сўнгги пайтларда стартап сўзи қулоғимизга тез-тез чалинмоқда. Стартап ёки стартап компания инглизча сўз бўлиб, йўлга қўймоқ, ишга туширмоқ деган маъноларни англатади. Одатда ...

Ўзбекистондаги бизнесни тартибга солувчи муҳит ёмон деб топилди

Иллюстратив фото WGI (Бутунжаҳон бошқарув индекатори) индексига кўра, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда бизнесни тартибга солувчи муҳит салбий зонада сақланиб қолди. ...

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...