Хитой Россиядан кўпроқ нефть сотиб олишни бошлади

Хитой йил бошига нисбатан Россиядан кўпроқ нефть импорт қила бошлади. Хитой божхона хизматининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, май ойида Пекин Россиядан 8,4 миллион тонна нефть сотиб олган. Бу 2021-йилнинг май ойига нисбатан 55 фоизга кўпдир.

Натижада май ойида Россия Хитойга нефть экспорт қилган асосий мамлакатга айланиб, Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Bloomberg нашрининг маълумотларига кўра, Хитой бир ой ичида Россиядан 7,47 миллиард долларлик нефть сотиб олган. Бу апрель ойига нисбатан 1 миллиард долларга кўпдир.

Хитой Россиянининг Украинага бостириб киришда айблашдан бош торган. Россия қўшинлари қўшни давлатга бостириб киришидан аввал, Қишки Олимпия ўйинлари очилишида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Россия президенти Владимир Путин учрашган эди.

Украинада уруш бошланганидан бери Ғарб давлатлари Россиядан газ ва нефть сотиб олишни камайтиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоев “нур отан” лидерлигидан кетиб, тўқаев сайланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев “Нур Отан” партияси етакчилигидан кетиб, амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев янги раис этиб сайлади. Бу ҳақда ...

“ливерпуль” пенальтилар сериясида “челси”ни мағлуб этиб, уефа суперкубогини қўлга киритди

"Ливерпуль" УЕФА Суперкубогида "Челси" устидан ғалаба қозонди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. "Водафон Арена"да кечган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ...

Ўзбекистон томони “бишкек-тошкент” автобус қатновини тўхтаб қолгани бўйича баёнот берди

Ўзбекистон Автотранспорт корхонаси Қозоғистоннинг «Бишкек-Тошкент» йўналиши бўйича юрган автобус қатновини ўз ҳудуди орқали ўтказмай қўйгани бўйича баёнот берди. Фото:ИА ...