Рублнинг тушиши 9 ўлка иқтисодига жиддий таъсир кўрсатади

padenue-rouble“Рублнинг қадрсизланиши Россияда ишловчиларнинг пул ўтказмаларига боғлиқ бўлиб қолган тўққизта мамлакатнинг иқтисоди учун жиддий таҳдид туғдирмоқда”, дея ёзади Британиянинг The Guardian нашри. Газетанинг Жаҳон банки маълумотларига таяниб ёзишича, ушбу мамлакатларнинг жорий йилда кўрган зарари, жами 10 миллиард доллардан ортиқ бўлиши мумкин. “Иқтисодий қийинчиликлар туфайли собиқ совет республикларидан келган кўплаб муҳожирлар Россияни тарк этишни ўйлаб турибди”, – дея қайд этади The Guardian.Рублнинг қадрсизланиши тўққизта республиканинг айримларида сиёсий инқирозга сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлайди нашр.“Минтақа иқтисоди ўзаро қалин боғланган ва Россия валютасининг қадрсизланиши унинг қўшнилари валюталарига ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан, рублнинг қадрсизланиши Туркманистон валютасининг қадрсизланишига олиб келди ва Қозоғистон тенгеси қадрининг янада тушишига сабаб бўлди”.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон банки маълумотларига кўра, Арманистон иқтисодининг 21 фоизи, Грузиянинг – 12,1 фоиз, Қирғизистоннинг – 31,5 фоиз, Молдавиянинг – 24,9 фоиз, Тожикистоннинг – 42,1 фоиз, Украинанинг – 5,4 фоиз, Литванинг – 4,5 фоиз, Озарбойжоннинг – 2,4 фоиз, Ўзбекистон иқтисодининг 11,7 фоизи меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмаларига боғлиқ. Мазкур мамлакатларга пул ўтказмаларининг асосий қисми айнан Россиядан амалга оширилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сталин буйруғи билан ўлдирилган шарқий туркистон республикасининг раҳбарлари  

1949-йилнинг 21 сентябрь куни Мао Цзе Дун ҳозирги Хитой Халқ Республикасини тузганини эълон қилган. Бироқ 10 кун ўтиб, 1 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси ташкил топган. ...

Маънавият юлдузлари: абдурауф фитрат (1884-1938)

     Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили. У қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, ...

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...