Баҳодир Чориев таржимаи ҳоли

bviboryЧориев Баҳодир Ҳасан ўғли, 1969 йилнинг 31 октябрида Шаҳрисабз туманида туғилган. Олий маълумотли, оилали, аёли Феруза Хуррамова, икки қиз ва икки ўғил фарзанди билан АҚШда истиқомат қилади.

Шиори: Етса Молим, етмаса Жоним фидо бўлсин Халқим учун!

Ўқиш ва хизмат

1986 йил Томск (Россия) Политехника институти Электрофизика факультетига ўқишга киради. Талабаликнинг илк йиллариданоқ меҳнат фаолиятини бошлайди, Томскдаги “Контур” ишлаб чиқариш заводида радиотехник пайвандчи (монтажер) бўлиб ишлайди.
1987-1989 йиллари Совет армиясида хизмат қилиб қайгач, уйланади ва ўқишини Томскдан Тошкент Политехника институтига кўчиради.

Иш фаолияти

1994 йили ўқишни тамомлаб, Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Илмий текшириш институтида илмий фаолиятини бшлайди.
1995 йилдан “Сувжиҳозгаз“ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг таъсисчиларидан бири.
1997 йилда ”Янги Таъминот” хусусий корхонага асос солади.
1999 йил Шаҳрисабз туманидаги “Кеш” Очиқ Ҳиссадорлик жамиятининг қарийб 61 % акциясини сотиб олади. Бир йилдан сўнг ушбу жамиятнинг бошқарув раиси лавозимига ўтади.

Тазйиқлар

2001 йилнинг 2 январида вилоят прокуратураси қарори билан қамоққа олинади, ярим йил сўнгра гаров ҳисобига суд залидан озод қилинади.
2002 йилда Қамаши туман жиноят ишлари бўйича суди қари билан 6 йилга қамоққа ҳукм қилинади ва амниция қўллаб очиқликда қолдирилади.

Сиёсий ва ижтимоий фаолият

2003 йилда Ўзбекистон Инсон Ҳақлари Халқаро Жамияти (МОПЧ) ташкилотига инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида аъз бўлади. Кейинчалик бу ташкилотдан чиқиб, Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (Суръат Икромов гуруҳи) сафига қўшилади. 2004 йилда сиёсий фаолияти ортидан бу ташкилотдан чиқарилади.
2004 йилда ”Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатини ташкил этади.
2004 йил АҚШда сиёсий бошпана олган. Бугунгача «Бирдамлик» фаолиятини ўша ердан туриб бошқариб келмоқда.
2014 йил 26-27 апрелида АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Қурултойида ташкилот раиси лавозимига сайланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зарурат ва бурч, ёҳуд дилсора фозилова билан суҳбат

Ҳурматли Дилсора!  Сизнинг  «Мулкдор» саҳифасида яқинда кўчириб босилган «Мухолифат. Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев» номли  мақолангизни ўқиб, ўз фикрларимни билдиришни ...

Ўзбекистон республикаси адлия вазири руслан давлетовга

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовга Ўзбекистон Республикаси 100047, Тошкент ш., Сайилгоҳ кўчаси, 5 Тел: +99871-207-04-43 E-mail: info@minjust.gov.uz Очиқ ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400