Ангрен бош солиқчиси пора билан ушланди

poraАнгрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти шаҳар ҳудудидаги буюм бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга халал бераётгани юзасидан шикоят тушган.

“Ҳуқуқ” газетасининг хабар беришича, бир фуқародан шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Ш. Ҳамзаалиев ва бошқалар фуқаронинг бозор ҳудудидаги тадбиркорлик фаолиятига раҳнамолик қилиш учвун 1,5 минг долларни пора талаб қилаётгани ҳақида мурожаат тушган.

“Ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи А. Ташанов, бошлиқ ўринбосари Ш. Ҳамзаалиев ҳамда солиқ инспектори А. Рисбековлар 1,5 минг долларни пора тариқасида олаётганида ушланган”, – дейилади газета хабарида.

Қайд этишларича, мазкур ҳолат юзасдиан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистонда порахӯрликка қандай усул орқали барҳам бериш мумкин?

Ҳукуматимизнинг коррупцияга, порахӯрликка қарши барча хатти-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётгани кундан-кунга аёнлашмоқда. (more…)

“почтачи почта тарқатсинми ё тўлов қабул қилсинми?”

  "Мен сизларга Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қўштамғали қишлоғидан ёзмоқдаман. Мен сизларга юбораётган суратларда почта алоқа бўлимининг аҳволи акс этган. Почта ...

Хоразмда обунадан тушган маблағлар талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Матбуот тарқатувчи” АК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текшириш ўтказилди. Бу ҳақда ...