Сурхондарёда янги цемент заводи

Сурхондарёда янги цемент заводи

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 2016 йил охирида йилига 220 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи ишга туширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар бермоқда.

“Ўзқурилишматериаллари” АК бошқарма бошлиғи Ислом Арслоновнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳа “Сурхонцементинвест” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилади.

– Айни пайтда мамлакатда умумий қуввати йилига 8,8 миллион тонна цементни ташкил этувчи 8 та завод фаолият кўрсатмоқда, – деди И. Арслонов.

2016 йилда Қорақалпоғистонда ҳам йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга цемент заводи очилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳа “Қорақалпоқцемент” чет эл корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Сармоянинг умумий ҳажми 17,8 миллиард сўмда баҳоланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ҳудудларида “хавфсиз шаҳар” тизимини жорий этиш учун хитой 1 миллиард доллар ажратади

Шу йилнинг 24 сентябрь куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш режаси қабул ...

Ҳокимлик лицензия бермаëтган тошкентдаги 63 аптека банкротлик ëқасига келиб қолди

  «Ягона дарча» марказига лицензияси узайтирилишини сўраб мурожаат қилган Тошкент шаҳридаги 63 та хусусий аптека эгаси¸ қонунда белгиланган муддат тугаганига қарамай¸ ўз ...

Ўзбекистонда евро курси 10421,13 сўм доллар эса 9411,3 сўм бўлди 

Марказий банк 17 сентябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400