“Apple”нинг 2-марказий офиси қурилмоқда

apple-2-campus
Apple’нинг 2-марказий офиси. Келажак кўриниши

Apple компаниясининг  қурилиши давом этаётган марказий офиси ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлмоқда. Янги марказий офис биноси ташқаридан қараганда худди космик кемага жуда ўхшаш, бироқ ички тузилиши яна-да ўзига хос кўринишга эга. Иморат интерьери футуристик қиёфадаги биноларнинг букилгансимон кўринишдаги шаклларини ўзида уйғунлаштиради.

Apple дизайнери Жони Айвнинг айтишича, бино қаватлари 4,4 минг йиғма темир-бетон плиталардан тикланмоқда. Уларнинг ҳар бирини пол ва шифтлар ҳамда уларнинг орасида жойлашадиган совутиш тизимларини ўз ичига олган гўёки бир «бутерброд» дейсиз. Айв бу конструкцияларни полсимон плиталар, деб атайди.

Бундай бетон плиталарнинг ишлаб чиқарилаётгани ҳам Appleнинг ҳар бир қурилиш синчига жиддий эътибор билан қараётганидан далолат беради. Бино қурилишида узилишлар, маблағ ажратишни кўпайтириш билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб туради. Чунки, Стив Жобс пайтида ўрнатилган жиддий талабларга риоя этиб ишлаш осон эмас-да.

Жобс юзалар орасидаги тирқишлар стандарт андазадаги 3,2 мм. ўрнига 0,79 мм. бўлишини қаттиқ талаб қилган, яъни сип-силлиқ қилиб сайқалланган бетон шифтлар бир йўла қолипга қуюлиб, ўша қолип билан биргаликда монтаж жойига келтирилиши зарур. Шунга амал қилинсагина, уларнинг деформацияга учраши олдини олиш мумкин бўларкан. Бундай талабдан лойиҳа иштирокчиларидан бирининг овози чиқмайдиган бўлиб қолган.

Маълум бўлишича, Жобснинг ишини айнан Айв давом эттираётган кўринади, унинг лифт бошқариш пультларини соддалаштиришни талаб этганда қаттиқ тортишувга дош берганини эслаши бежиз эмас. У, шунингдек, ички зинапоялар ва бошқарув тизимлари конструкциясига ҳам шахсан аралашган.

2016 йили бино қабариқ шаклдаги ойна панеллари билан жиҳозланади ва ер ости гаражи, томошалар ҳамда янги озиқ-овқат маҳсулотлари намуналари намойиш қилинадиган зал билан таъминланади. Уларни табиатнинг гўзал манзаралари тасвири ҳам безайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кимга ва қандай қарз бериш керак?

 Дўстингиз ёки танишингиз сиздан қарзга пул сўраб келди. Пулингиз бор, йўқ эмас. Нима қиласиз? Берай  десангиз ўзингизнинг режаларингиз пучга чиқади. Унинг устига бу пулни ...

«хорижлик ҳамкорларнинг ишончи сўнмоқда». андижонлик машҳур тадбиркор муаммолар билан тўқнашди

    Андижонлик Иброҳимжон Саидохунов ушбу вилоятдаги энг фаол тадбиркорлардан. У бугунги кунда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 200 га яқин кичик корхонага ...

Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

  Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом Адлия ...