Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10 %га камайди

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10 %га камайди

2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга қараганда 10 фоизга камайган. Бу ҳақда Москвадаги CONTACT пул ўтказиш тизими таҳлилий маркази маълум қилди.

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 6 миллиард АҚШ доллари ўтказилган. Аниқ рақамларни эса Россия Марказий банки шу ой оҳирларида эълон қилади.

Сўнгги ойларда Россияда рубль қадри АҚШ долларига нисбатан қарийб икки баравар пасайди. Ноқонуний мухожирликка қарши чоралар кучайиши ортидан эса янада кўпроқ мухожир Россиядан ҳайдалди.

Айнан шу омиллар Россиядан ташқарига пул жўнатмалари оқимининг камайишига таъсир қилганини айтишади таҳлилчилар.

Айни пайтда кузатувчилар бу йил Россияда мухожирлар сони 8 фоизга камайиши, бу мамлакатдан ташқарига пул ўтказмалари ҳажми эса 25-30 фоизга камайишини башорат қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон 2015 йил 1-чорагида 860.000 тн кўмир қазиб олди

 Ўзбекистонда 2015 йилнинг биринчи чорагида 860 минг тонна кўмир қазиб олинди, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоизга кўп демакдир. «Ўзбеккўмир» АЖ 804,5 минг тонна ...

Мурод назаров президент ишончини оқлай оладими?

«Tashkent City» халқаро ишбилармонлик марказидаги энг баланд иншоот маҳаллий «Murod Buildings»  ҳамда Туркиянинг «Ozguven» қурувчилик компанияси томонидан бунёд этилади. ...

Хитой компанияси ангренда электромобиллар ишлаб чиқаради

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400