Сайловлар ортидан доллар 4500 сўмга чиқди

2 апрель куни кечки пайт Ўзбекистоннинг энг йирик “Ўрикзор” бозорида (Тошкент вилояти) маҳсулотларни ҳисоб-китоб қилишда 1 АҚШ доллари 4700 сўмга тенглаштирилган. Одатда эса 1 доллар 4500 сўмдан сотилмоқда, дея хабар беради “Узметроном”.

Нашрнинг қайд этишича, аҳвол шундай давом этадиган бўлса, ёз бошида долларнинг қиймати 5000-5500 сўмга етади. Яъни ўзбек сўми янада қадрсизланади. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда ҳазил хабарлар аллақачон тарқала бошлаган:

dollar-5000

Иқтисодчилар мавжуд вазиятнинг бир нечта сабаби борлигини таъкидламоқда, дея ёзади нашр. Маъмурий аралашув туфайли бизнес фаоллигининг пасайиши, асосан Россия ва Қозоғистонда ишлайдиган меҳнат муҳожирлари даромадининг пасайиши оқибатида хорижий валюта оқимининг камайиши, табиий газ ва пахта толаси экспортидан экспорт тушумининг камайиши, ҳукуматнинг эркин тадбиркорлик кафолати эканига ишонмаслик, Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларига хос иқтисодий инқироз, Ўзбекистоннинг хорижий сармоядаорлар учун жозибадор эмаслиги ана шулар жумласидан.

Жорий йилда аҳолининг реал даромадлари 20-25 фоизга камайиши кутилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари, солиқлар ва коммунал хизматлар ҳақи эса ошади, дея ёзади “Узметроном”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон банки украинанинг зарарини 60 миллиард долларга баҳолади

Россиянинг ҳарбий амалиётлари натижасида Украинага етказилган зарар 60 миллиард долларга етганини Жаҳон банки президенти Девид Малпасс онлайн анжуманда маълум қилди. Унинг ...

Нега юртимизга туристлар ташрифи кам? (саёҳатчи фикри)

  Жамият 03:01 51880 Фото: Militarytour.ru Журналист ва саёҳатчи Никита Макаренко сайёҳлар учун очиқ, оддий ва кириб чиқиш осон бўлган мамлакат имижини яратиш ҳақида ...

“нега фарғонадаги “makro” дўконида гўшт қиммат?”

  "16 июль куни мен Фарғона шаҳридаги "Makro" озиқ-овқат дўконига кирганимда лаҳм гўштининг нархи ўта қимматлигини кўрдим. Килоси 44 990 сўмдан 45 990 сўмгача. Буни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400