Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 нархи 600 минг сўмга арзонлади

SamsungGalaxyS6Ўтган бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфони нархи 600 минг сўмдан кўпроққа арзонлади.

Бу ҳақда Ўзбекистондаги уяли алоқа тизими ҳақида ёзишга ихтисослашган mobinfo.uz нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, 29 март куни Samsung Galaxy S6 смартфонининг 32Гб хотирага эга версиясини 3 миллион 200 минг сўмга сотиб олиш таклиф қилинган. 5 апрель куни эса мазкур смартфон 2 миллион 600 минг сўмдан сотилган.

“Флешка” бозоридаги савдогарларнинг билдиришиларича, смартфон нархининг арзонлашига бозорда мазкур русумдаги смартфонларнинг жуда кўпайиб кетгани сабаб бўлган. Савдогарлар яқин кунларда Samsung Galaxy S6 нархи яна бир неча юз минг сўмга арзонлашини таҳмин қилишмоқда. Шундан сўнг смартфоннинг нархи барқарорлашади.

Samsung Galaxy S6 смартфони жамоатчиликка март ойи бошларида Барселонада ўтган MWC 2015 кўргазмаси доирасида тақдим этилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади

GM Uzbekistan корхонаси Captiva ўрнини босиши лозим бўлган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат“ АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль ...

Ўзбекистон электр энергияси етишмовчилиги туфайли ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда

Электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Осиё ...

Ўзбекистон отмларида 1 мартдан контрактлар нархи ошади

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ОТМларида контрактлар нархи ошади, деб ёзади "UzNews.uz" сайти. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб ОТМлардаги тўлов-контрактлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400