Ўзбекистон кон-металлургия соҳаси корхоналари 2015-2025 йилларда олтин қазиб олиш ҳажмини мақсадида 1,1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритишни режалаштиришмоқда.
Олтин қазиб олишни ошириш бўйича лойиҳалар 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган.
Ушбу лойиҳалар соҳанинг икки корхонаси – Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида амалга оширилади.