“Зўр ТВ” очилгани ҳақиқатда “зўр” иш бўпти…

“Зўр ТВ” очилгани ҳақиқатда “зўр” иш бўпти…

Ўткир Қаламтебратар

Ошкоралик дейсизми, демократия, сўз эркинлиги ёки ўта-ўта замонавийлик дейсизми, ҳаммаси мужассам экан-ей.

Қаердан билдинг, дейсизми?

Кеча, тасодифан бир кўрсатувга кўзим тушиб қолди. Саҳнада уч қаҳрамон: бошловчи, “Ҳасан Ва Ҳусан” триоси ва Умидахон исмли хонанда, яъни эстрада “юлдузи”, “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори!

Хуллас, бошловчи шарт қўйди. Ҳалиги трионинг ҳар бир аъзоси залда ўтирган томошабинларнинг у ёки бу шахсий матоҳини бир муддатга олиб туриши ва уларни “Ниҳол” Давлат мукофоти соҳибасига мақтаб-мақтаб сотиши керак.

“Ҳасан”нинг қўлида қулоқчин, “Ва”нинг билагида соат, “Ҳусан”нинг илкида кўзойнак. “Ниҳол” Давлат мукофоти соҳибаси улардан бирини танлаши керак.

Трио аъзолари қўлларидаги “моллар” хусусиятини санай кетди. Бириси ундай деди, бириси бундай. Аммо энг зўр таърифни “Ҳусан” берди.

Яъни, у қўлидаги кўзойнак жуда “ғаройиб” хусусиятга эга эканлиги, уни таққанлар одамларни онадан қандай туғилган бўлса, шундайлигича кўра олиши мумкинлигига очиқ-ойдин ишора қилди. “Ҳусан” шоввоз буни хатти-ҳаракатлари билан ҳам ифодалаб берди.

Охири нима бўлди, деяпсизми? Нима бўларди, “Ниҳол” Давлат мукофоти соҳибаси айнан кўзойнакни танлади… Залдагилар ҳам увуллаворди-ей, бўлди қарсак, бўлди олқиш…Ҳаммаси “Ниҳол” Давлат мукофоти соҳибасига аталган!

Хўш, шундан кейин ҳам ким айтада бизда сўз эркинлиги йўқ деб?!

Яшасин “Зўр ТВ”!
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=292194141233440&id=100013285682663

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълим муаммолари мактабдан олдин бошланади(ми?)

Ўғлим мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов босқичига ўтгач, чамаси бир ойлар ўтиб машғулотларни кузатиш учун гуруҳга бордим. Тушдан кейинги машғулот вақтида 28 боладан 8 ...

Айвазовскийнинг тақиқланган асари

Буюк рус рассоми, маринист Иван Айвазовский чизган бир асар рус ҳукумати томонидан ҳануз тақиқланган ижод намуналари рўйхатида туради. Асарда зўравонлик, порнография ёки ...

Олий суд 8 мамлакат фуқароларини ақшга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини ...