Сирдарёда ўқитувчилар ғўза чопиғига сафарбар қилинди


25 майдан бошлаб Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Сайхунобод, Боёвут, Оқ олтин ва Сардоба туманларида ўрта умумтаълим мактаблари, лицей ва коллеж ўқитувчилари баҳорги мавсумий дала ишларига жалб қилинди. Озодликка бу ҳақда хабар берган маҳаллий ҳуқуқ фаолларига кўра, ўқитувчилар оммавий равишда пахта чопиғи, яганаси ва бошқа дала ишларига сафарбар этилган.

“Ҳамкасбларим бир неча кундан бери мактабдан қарийб 10-15 километр узоқликдаги пахта пайкалларига ҳашарга сафарбар этилган. Ҳукуматнинг мажбурий меҳнатни таъқиқлаганига қарамай маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан эълон қилинган сафарбарлик туфайли таълим сифатига жиддий зарар етмоқда”, деди педагог ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Исроил Ризаев.

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоят Халқ таълими бошқармаси тизимидаги мактаб, лицей ва бошқа таълим муассасалари муайян тартибда мавсумий ҳашар учун белгиланган ҳашарчи ўринларини қоплаши зарур.

Бошқарманинг “Озодлик” саволларига жавоб берган мулозимининг айтишича, ўқитувчиларни дала ишларига ҳеч ким мажбурлаётгани йўқ. Улар далага ўз хоҳишлари билан чиқмоқда:

“Ўқитувчини далага юбориш, балки, мактабларнинг ташаббусидир, бизнинг бошқармада бундай гап йўқ. Айрим ўқитувчилар пул топиш мақсадида далага чопаётганлари ҳам бор. Баъзи ўқитувчиларнинг ўзлари фермер бўлиб олган. Ҳамкасбларини ҳам, ҳатто ўқувчиларни ҳам ўз ташаббуси билан далага олиб чиқишади. Бунда бизнинг айбимиз йўқ”дейди бошқарманинг исмини очиқламасликни сўраган мулозими.

“Озодлик” маҳаллий ҳуқуқ фаолларига таяниб, Жиззах вилоятида ҳам ўқитувчиларнинг дала ишларига мажбурий сафарбар қилингани хусусида хабар қилганди.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekistan-oqituvchilar-majburiy-mehnat/28516328.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“эр-хотин машинасида кўприкдан қулаб, чўкиб кетди”

  "Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Пойканалнинг Зарбулоқ қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтадиган қисмида эр ва хотин "Жигули" машинаси билан бирга чўкиб ўлди. Фожиа 30 июл ...

Қирғизистонликлар учун ҳаж сафари нархи ошади

Жорий йилда қирғизистонликлар учун ҳаж сафари нархи тахминан 1 минг АҚШ долларига ошиши кутилмоқда. Ўтган йили қирғизистонлик ҳожилар бепул меҳмонхоналарга жойлаштирилган ва ...

“шифокор қўрқмасдан, “қўл ҳаққим фалон бўлади”, деб айтишадилар”

  "Мен Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзмоқдаман. Тиббиёт соҳасида президентимиз шунча ислоҳот ва ўзгаришлар қилаяптилар, лекин билмадим, баъзи бир тиббиёт ходимлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400