“Сенат аъзосиманб деган ҳокимимиз бозорни ҳам балчиққа ботириб қўйди”

 

“Мен Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак шаҳриданман. Шаҳримизда юзага келаётган қоидабузарликларни сизга айтиб берсам. Баъзи бир масалаларда ёрдам қилишларингизни илтимос қилмоқчиман.

Мактабимиз ва боғчамизнинг олди ахлатга тўлгани фарзандларимизнинг соғлигига ёмон таъсир қилаяпти. Челак деҳқон бозори ҳақида ҳам гапираман. Бу бозор минглаб оилаларни боқиб келаётган эди. Мана ярим йилдан олдин бузиб ташланди. Ҳозир ҳоким эса жойларни сотиш билан овора.

Ҳозирги кунларда давлат идораларида ишлайдиган ходимларнинг ойликларидан свет учун 50-100 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда. Газга бўлса 250 минг сўмдан мажбурий ушлаб қолинмоқда. Лекин, баъзиларда газ умуман узиб ташланган. Туманимизда электрдан қарзимиз бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, участкага бириктирилган маҳаллий электросет ходимлари келиб, пул сўраб, электрдан узиб кетмоқда.

Бу ҳам туман ҳокимининг иши. “Сенат азосиман” дейдию, лекин кийим бозорини ҳам балчиққа ботириб қўйди. Ҳар жума йиғилиш ўтказади. Халқ билан мулоқот қиладию, лекин бирор ёрдам сўрасак, “энангникидан оламанми” дейди.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-hokim/28564228.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка ...

Ўзбекистон: ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – фарғона вилояти мисолида

Аарон Бергман Суратда – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев “Ўзбекистонда илоҳотлар бошланди”, - дея мамлакат оммавий ахборот воситалари жар солмоқда, уларга Россия матбуоти ...

“вазир марғилон касалхонасига бир келиб, соғлиғини тиклаб кетсин!”

  ​ "Илтимос, буни Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига етказинг. Вазир 200 000 минг аҳолининг соғлиғини тиклашга маъсул Марғилон шаҳар касалхонасига келиб, ...