ИҚРОР

Газетада ишлардим. Муҳарриримиз олдига чақириб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган “улкан” ишлар, тиббиётнинг бошқа ҳеч бир давлат тажрибасида учрамайдиган “ўзбек модели” ҳақида таҳлилий мақола ёзишим кераклигини айтди.

Енг шимариб ишга киришдим. У ёки бу ташкилотларга статистик маълумотлар олиш учун хатлар тайёрладим. Елдим, югурдим. Хуллас, отни калласидай бир материал тайёр бўлди. Уни ўқиган одамда ҳеч бир шубҳасиз Ўзбекистон тиббиёти “ўзининг энг юксак чўққисига” кўтарилгани, масалан биз медицина соҳасида Танзания, Лесото, Гаити ёки Мадагаскар оролларидан аллақачон ўзиб кетганимиз, тўғрисида тасаввур уйғонарди.

Аммо, барибир мақоладан кўнглим тўлмади. Тиббиётнинг “ўзбек модели”ни тўлиқ очиб беролмадим, дея ич-ичимдан эзилиб юрдим. Бироқ, “ғуссам” узоққа бормади…

Мақола эълон қилинганидан ҳафта ўтиб, ётиб қолдим. Худога бир қилиғим ёқмади, шекилли қаттиқ бетоб бўлдим. Дўхтир кўпдан-кўп дори-дармонлар ёзиб берди. Туман касалхонасида ётиб даволанишга шароит йўқ. Ҳар куни кечки маҳал онам топган ҳамшира укол қилишга келарди. Титилиб кетган томирга бир амаллаб нина санчардию, эгат оралаган кишидек “чўзилиб қоларди”.

Опанинг “уйқучилиги” сабабини кейин билдим. Яъни, ҳижолат бўлиб ўзи айтди. Бечора, ёш бошига, аёл ҳолига ҳақиқатда ер чопиб келаркан. Туман шифохонаси ишдан сўнг ходимларни, аёлу-эркагини чопиққа ҳайдаркан.

“Борманг, сизни далага хайдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ-ку”, десам — “Нима қилай, тўртта фарзандим бор. Маҳалладан ёрдам пули ёзишган. Агар ер ютгур чопиғига бормасам, ўшандан ҳам маҳрум бўламан-да”, – дейди. Бошимга бир мушт туширдим. Мен ахмоқ тиббиётнинг “замонавий ўзбек модели” ҳақида қаёқдаги ҳисоботлару, интернет манбаларидан қидирибман.

Опанинг гапидан кейин юрагим ғаш бўлди. Ишга чиқдим. Муҳаррир кенгайтирилган йиғилишда ўша “таҳлилий” мақоламни оғиз кўпиртириб мақтарди. Ибрат олинг, ёш бўлса-да ғайрат қиляпти, дерди. Мени эса кўз олдимдан — чопиқдан терлаб-пишиб қайтаётган ҳалиги ҳамшира опа ҳеч кетмасди.

ПС: Бу хотиралар “daryo.uz”да Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан “ўлди”га чиқарилган бола ҳақидаги мақоладан кейин келди.

Фото Ўткира Қаламтебратара.
Фото Ўткира Қаламтебратара.
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=313596565759864&id=100013285682663
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистондаги намойишчилар фуқароликдан маҳрум этилиши ёки умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин

Қозоғистондаги тартибсизликлар иштирокчилари умрбод қамоқ жазоси ёки фуқароликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси хабар бермоқда.   “Ҳозирда ...

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...

Ўртанган автобусда вафот этганлар 20 ва 30 ёш орасидаги ёшлар

Айни пайтда автобус ёнғинида вафот этган 52 кишининг жасади Оқтўбе шаҳрига етказилди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400