Ўртанган автобусда вафот этганлар 20 ва 30 ёш орасидаги ёшлар

Айни пайтда автобус ёнғинида вафот этган 52 кишининг жасади Оқтўбе шаҳрига етказилди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати иқтибосига таянган ҳолда.

Ведомствода хабар берилганидек, 18 январь куни кечқурун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев етакчилигидаги делегация келди. Ушбу делегация таркибида соғлиқни сақлаш, ички ишлар вазирликларининг ходимлари ва дипломатлар бор. Шу куни Ҳукуматнинг ведомстволараро комиссия аъзолари йиғилиши бўлиб ўтди. Улар шу кунларда ҳамкорликда амалга оширилиши керак бўлган ишларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, комиссия таркибида Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Эрлон Турғумбоев, Соғлиқни сақлаш вице вазири Алексей Цой, Инвестициялар ва тараққиёт биринчи вице-вазири Роман Скляр ва бошқалар бор. Учрашув жараёнида ўзбек томон қозоғистонлик ҳамкасбларига кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.

«Шу кунлари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Жўраев, Оқтўбе вилоят ҳокимининг ўринбосари Серик Туленбергенов, шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари Ирғиз туманидаги фожеа рўй берган жойга боради. Ҳозир оламдан ўтганларнинг жасади Оқтўбе шаҳрига етказилди. Ўзбекистондан келган ҳамкасблар билан бирга қозоғистонлик таҳлилчилар суткали тартиб асосида суд-медицина экспертизаларини ўтказишади. Оқтўбе вилоят ҳокимлиги тўлалигича ёрдам бермоқда», – деб хабар беради ҳокимликнинг матбуот хизмати.

Бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий сайтида вафот этганларнинг биринчи рўйхати эълон қилинди. Оламдан ўтганларнинг барчаси Наманган вилоятида туғилган эркак кишилар. Улардан энг каттасининг ёши 41 да, энг кичигининг ёши эса 19 да. Биринчи рўйхатда вафот этган 29 нафар кишининг ҳамда жароҳатланган 5 нафар кишининг исми-шарифлари берилган.

Оламдан ўтганларнинг кимлигини аниқлашга доир қийинчиликларга боғлиқ ҳолда Қозоғистон Республикаси ИИВ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки давлат фуқароларидан хабар ва маълумот беришларини сўрайди.

«Йўлга чиққан шахсларнинг телефон рақами, шунингдек, ҳар қандай қўшимча ахборотлар (тиш протези, имланти, бунгача суяги синган, паспорт рақами, нусхаси, расми ва ҳ.к.) беришни сўраймиз», – деб хабар беради ведомстводан.

Қозоғистон Республикаси ИИВ телефонлари: 8-7132-56-29-67 8-7132-56-68-85 8-7132-93-61-55 8-7132-72-90-50 (факс).

Ўзбекистон Республикаси ФВВ телефонлари: +998-71-147-10-50 +998-71-212-67-00.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазият кеча Қалибой овулидан 10 км ва вилоят марказидан 320 ка узоқликда Самара-Чимкент трассасида Тошкент вақти билан 09.30-да бўлган. Ўзбекистоннинг 57 фуқароси минган  «Икарус» русумли йўловчилар автобуси ўртаниб кетган. Оқтўбе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг матбуот хизмати маълумотига мувофиқ, ёниб кетган автобусдан 5 киши чиқиб улгурган, 52 киши вафот этган.

Бундан кейин Оқтўбеда ўртанган автобуснинг видеоси чиққан.

Шунингдек, автобусдаги ёнғиндан азият чеккан кишиларнинг исми-шарифи маълум бўлди. Ҳозир уларни Оқтўбега олиб кетмоқда. Улар орасида уч ҳайдовчи, Қозоғистон фуқаролари – 1985 йилда туғилган Мақсат Пернебек, 1968 йилда туғилган Нуржон Қирғизбоев, 1978 йилда туғилган Барат Тонготаров. Уларнинг барчаси Жанубий Қозоғистон вилояти фуқаролари. Қолган икки нафари эса Ўзбекистон фуқароси – 1988 йилда туғилган Аҳрор Исоқов ва 1980 йилда туғилган Исроилжон Мирзахметов.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Қозоғистонда рўй берган фожеа жойига шифокорлар, Ташқи ишлар вазири ва вазирлик ходимларини жўнатиш учун самолёт юбораётгани ҳақида хабар берган.

Рўзибой Азимий тайёрлади

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“касалхона деворларининг олдида хушсиз ётган одамга докторлар парво қилмади”

  0:01:44/0:02:01 Бевосита линк "Бу алкаш эмас! Иссиқда хушидан кетиб қолган одамдир, холос. Бу воқеанинг гувоҳи бўлдим. Тошкентда юзага келган ҳолатдир. 4-шаҳар ...

«қизларимдан энг бўлмаса бири қолса бўларди». зангиотадаги фожианинг оғир нидоси

Янги йил арафасида Зангиота туманидаги «Ўрикзор» маҳалласида ис гази туфайли 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган 5 нафар қиз вафот этди: икки ака-ука ва бир сингилнинг фарзандлари... ...

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...