Қӯшнилар тотувлиги мустаҳкамланмоқда

2017 йилнинг 2 декабрь куни Қирғизистон Республикаси элчилари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига ташрифига биноан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ӯринбосари Асқар Мамин билан Қирғизистон Республикаси вице премьер-министри Тӯлқинбек Абдуғулов икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорликларини кучайтиришга қаратилган Йӯл харитасига имзо чекди – дея хабар беради primeminister.kz сайти.

Ӯтган ойнинг 30 ноябрь куни Минск шаҳрида учрашган икки давлат перзидентлари мамлакатлар ӯртасида юз берган кӯнгилсиз воқеаларга чеклов қӯйиб ҳаммасини бошидан бошлашни режалаштириб, Йӯл харитасига имзо чеккан.

Битимга кӯра икки  давлат ӯртасидаги чегара, транспорт, фитосанитария, ветеринария ҳамда солиқ турларига ӯхшаш муҳим масалаларни ечишга қаратилган 50 та тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

«Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси қирғиз хомашёсининг ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи бозорига кириб бориши, мазкур мамлакатнинг бундан кейин Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига мослашишга қаратилган» -дейди Асқар Мамин.

Йӯл харитаси имзолангандан кейин Қозоғистон билан Қирғизистон чегара, солиқ, ветеренария, фитосанитария, ҳамда санитария-эпидемия назоратини ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи  чегарасида биргаликда олиб боради. Қирғизистон ҳукумати юқорида келтирилган масалаларга тааллуқли назоратни тӯлиқ ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи талабларига мос равишда юритишга келишган.

Йӯл харитасига имзо чекиш натижасига кӯра икки тараф 2017 йилнинг 3 декабрида соат 00:00 дан бошлаб Қозоғистон Республикаси чегара хизмати қозоқ-қирғиз чегарасидаги барча ӯтказиш пунктлари кучайтирилган назоратда кундалик чегара назоратига ӯтиш тӯғрисидаги битимни имзоладилар.

Ниҳоят, қӯшни давлатлар ӯртасидаги келишмовчиликлар шу билан барҳам топди, деб ӯйлайман. Янги президент келиб мамлакатда янгича сиёсат бошланди.

Сўӯронбой Жээнбеков илк қадамдан яхши таассуротлар қолдирмоқда.

Экс-президент Алмазбек Атамбоев кетар олди қилган шармандалик ҳаракатлари сиёсат оламида ӯз шанига кетмас доғ қолдирган бӯлса ажабмас.

Балки у шу ҳаракати туфайли «Қирғиз халқи Қаҳрамони» мукофотини қӯлга киритгандир.

Лекин Сўӯронбой Жээнбеков унвонни Атамбоевнинг  мамлакат мустақиллигини кучайтиришга ҳамда халқ бирдамлигини оширишга қӯшган ҳиссаси учун берганини маълум қилган эди.

Балки шундайдир, аммо бунга сиёсат оламида қандай қараларкин?..

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Косонсойда фермернинг 23 ёшли ўғли ҳокимликнинг мажлисидан сўнг ўз жонига қасд қилди

Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида яшаган 23 яшар Ш.А. 9 январь куни ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда топилган. Иллюстратив фото Ш.А лицейни ...

Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси ...

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 1 млн 350 минг сўмга яқин экани маълум қилинди

14 декабрь куни ХПКда бўлиб ўтган сессияда Ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди. Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400