“Йўлланма олганимга қарамай¸ раҳбарлар ҳамон ишлашга қўймаяпти”

 

“Тошкент вилояти Бекобод шаҳриданман. Мен виртуал қабулхонага бир неча маротаба тиббиёт соҳасида иш сўраб мурожаат этган эдим. Ниҳоят, вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жавоб хати келди.

Унга кўра, мен ўз хисобимдан Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларининг малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ўқиб келишим кераклигини ва шунинг асосида мени ишга олишлари тўғрисида маълум қилишди.

Оиламда дадамлардан бошқа ҳеч ким ишламайди. Шундай бўлсада, мен барибир ўқидим. Сўнг, Бекобод марказий шаҳар шифохонасига ва Бандликни таъминлаш марказига мурожаат қилдим. Бандликни таъминлаш марказида шаҳар шифохонасига квота бўйича йўлланма беришди. Бу йўлланма билан Бекобод марказий шаҳар шифохонасига мурожаат этдим, лекин улар ишларини пайсалга олиб, иш йўқлигини таъкидлашди.

Қайта ва қайта ташрифимдан сўнг менга ҳужжат йиғишимни ва тиббий кўрикдан ўтишимни айтишди. Ҳаммасини тайёрлаб келганимдан сўнг олдинига умумий терапия бўлимига, кейин “у жой банд экан”, деб ЭКГ га, кейин “у жой ҳам банд”, деб тиббий статистика бўлимига 0,25 ставкасига 125 минг сўм миқдоридаги ойлик маоши билан ишга қўйишди.

15 кундан буён мен ишламаяпман. “Ҳали буйруқ чиқмаган”, деб баҳона топишди шифохона раҳбарлари.Нима қилишни билмаяпман…”

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-ish-bandlik/28610476.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда газ баллонли машина портлашидан бир одам ҳалок бўлди

Жиззахдаги "Чуқур" шохобчасининг портлашдан кейинги манзараси Ўртоқлашинг Жиззах вилоят прокуратураси Жиззах шаҳрида метан газ баллони ўрнатилган машинанинг портлаши билан ...

Фермерлари хорланган давлат инқирозга юз тутар

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда бир неча завод-фабрикалар қурилганини яхши биламиз. Ана шундай корхоналардан бири Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳам ...

Ихтиёр абдуллаевнинг терговини отабек умаров олиб борган

Ихтиёр Абдуллаев билан боғлиқ тергов иши Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлиги Давлат хизмати раисининг ўринбосари Отабек Умаровга юклатилган. «Ушбу жиноий иш билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400