ЎЗ УЙИМГА СИҒМАЯПМАН…

Севдора Латипова

Бу дунёда беташвиш одам бормикан?..Тирик инсон нималарнидир ташвишини қилиб юриши аниқ. Аммо у майда, рўзғор, тирикчилик ташвиши бўлса қани эди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сағбон кўча, проезд -олча 31-уйда истиқомат қилувчи Миржалилова Мавлуда аяни дардини тингласангиз, юраги бор одам бардош бера олмайди…

“Мен 1957-йилда Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур туманида туғилганман. 1973- йили юқоридаги манзилда яшовчи Миржалилов Хасанжонга турмушга чиқиб, уч ўғил кўрдим. Қайнона-қайнотамни хизматларини қилиб, шу хонадонда умрим ўтди. Турмуш ўртоғим 1988-йили оғир бетоб бўлиб оламдан ўтди. Мен уч гўдагим билан чирқиллаб қолдим. Биз қайнонам Миржалилова Назмихон ая билан бирга турардик. 1976-йилда уйдан бош олиб чиқиб кетган қайноғам Миржалилов Комолхон йиллар ўтиб, қизи Агасебили Лидядан калтак еб, боши ёрилган холда бизникига келади. Она эмасми, (шунча йил бир бор хабар олмаганига қарамай) қабул қилади. Қайноғам кўп ичарди. Аммо бунга қарамай, қайнонам” мендан кейин болам кўчада қолмасин”деган мақсадда, уйни шу ўғлига расмийлаштириб бердилар. Мен келин эмасманми, эътироз билдиролмаганман. 1991-йили қайноғам Миржалилов Комолхон оламдан ўтган. Қайнонам эса 1994-йили ўз қўлимда жон бердилар. Шу уйда ўтганларни чироғини ёқиб, тинмай меҳнат қилиб, уч ўғилни вояга етказдим. Бошини иккита қилиб, энди рохат кўрай деганимда,  тақдир мени яна ўз исканжасига олди…2000-йили октябрь ойида тўнғичим Баҳтиёржон оғир хасталикдан сўнг, бу оламни тарк этди. Фарзанд доғи ёмон бўлар экан. Қаддим букилиб юрган чоғларим 2013-йили январда кенжатойим Бахромжон (кимлардир уриб, ички органларини ёриб юборган)ни шифохонадан совуқ мурдасини олиб келдим…Ўртанча ўғлим Боходир 2012-йилда қаттиқ ичак шамоллашига йўлиқиб, икки марта оғир операцияни бошидан ўтказди. Ҳозирги кунда 2-гуруҳ ногирони. Қоринни икки қисми очиқ, йўғон ичакни ташқи воситага улаб қўйилган холда, мана олти йилдирки бир жойлик…

Шу холатда яшаб юргандик. Қаердандир пайдо бўлган “тайёр меросхўр” қайноғамни қизи Агасебили Лидя бизни судга бериб, уй талашди. Суд уни фойдасига хал қилиб, бизга касал ўғлим,иккита келиним, уч набирам ва менга бир хона ажратиб берди….Ёшлигим ўтган, куч-қувватим сарф бўлган(эримни, қайноғамни, қайнонамни касалини қарадим. Сўнги йўлга ҳам ўзим кузатдим) ўз уйимдан бир кунда бадарға бўлдим…”Ўроқда йўқ, машоқда йўқ, хирмонда ҳозир”деганларидек, (тириклигида отани уриб ҳайдаган) кимса, тайёр уйимга эгалик қилиб турибди… Етти жонга на туалети, на хоммоми бор, биттагина хона ажратилса-да, уни бир ўзига уч сотокли ховли берилса….Ҳақиқат борми?..Шу кунгача бормаган идорам, ёрдам сўрамаган раҳбариятим  қолмади. “Партал-партал” деган билан партал аҳволимни эшитиб, хабар олиб ҳам қўймади. Шикоятимни Ҳокимиятга жўнатишишса,”биринчи тўловига пулингиз бўлса, ҳужжатларингизни тўплаб келасиз, комиссия кўриб чиқади” дейишди…Ҳокимга кирай десам, қабул қилмасмуш. Бормаганим фақат Президент қолди. Уларга яқин ҳам йўлатишмаяпти… Лидия уйни тезроқ бўшат деб ётибди.  Мен энди  қариганимда касал болам, келинларим, набираларим билан қаерга борай, кимдан ёрдам сўрай, мени ҳам эшитувчи борми?..

Ҳа,азизларим, бу аёл энди қаерга борсин? Кимдан ёрдам сўрасин?
Мен эса телевидениеда ишлаётган касбдошларим сизлардан ёрдам сўрайман!

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик таксичи москвада таниқли гимнастикачига ҳужум қилди

Москвада ўзбекистонлик таксичи бадиий гимнастика бўйича Россия спорт устасини зўрлашга уринди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов ...

Икки ўзбекистонлик россия чегарасини автобус юкхонасида ноқонуний кесиб ўтди

Ўзбекистонлик икки йигит Россия Федерациясига автобус юкхонасида, чегара назоратини четлаб ўтган ҳолда киришга уринди. Бу ҳақда   «Nuz» нашрига таяниб “7news.uz” сайти ...

Шахсий тажриба: йҳхб жаримасини бекор қилиб, суд орқали маънавий компенсация ундириш йўли

Тошкентлик Станислав Капустин YouTube да ўз каналини очган, унда ЙҲХБ ходимлари билан баҳсларини, жумладан уларнинг нопрофессионал ҳаракатлари исботлари туширилган ...