“Шифохонада бериладиган кашадан қурт чиқди”

 

“Қибрай тумани юқумли касалликлар шифохонасида овқатдан қурт чиқди. Мен ўғлимни олиб ётгандим, томоғи йиринглай бошлаган экан. Сешанба куни олиб келгандик, пайшанба куни ичи кета бошлади.

Шу ернинг овқатларидан ичи кетаётган бўлмасин, деган гумонгаям бордим. Овқатга эрталаб ва кечга каша беришади. Жума кунига овсяная каша берилди. Ўғлим овқатини ея туриб, «вой овқатимда қурт юрипти,» деб қолди. Қарасам кашанинг ичида қурт юрипти. Дарров докторларнинг олдига олиб чиқиб кўрсатдим. Вой-вой қилиб қолишди. Ҳозир барибир ҳеч нарса қила олмаймиз, поварлар уйига кетган, дейди. Ўғлимнинг ичи кетишиям шу қуртлаган кашалардан бўлган.

Ошпазлар қаерга қараяпти? Продуктани қуртлагунча олиб ўтирмаса бўлади-ку! Томоғ оғриқ билан келиб, ич кетар бўлиб қолдик. Аммо, шифокор ва ҳамширалар ширинсўз ва хушмуомала”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-kasalxona/28641485.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Молдованинг собиқ президенти 30 кунлик уй қамоғига олинди

Молдова суди собиқ президент Игорь Додонни 30 кунлик уй қамоғига ҳукм қилди. Кишинёвнинг Чокан туман суди 26-май куни қарор чиқарди. Сешанба куни Додоннинг уйи тинтув ...

Бухдунинг «духи». 40 кун «чилла сақлаган» хат ва «ички низом» қуввати ҳақида икки оғиз…

Тақдир – турмуш  қурганимиз боис рафиқамнинг таҳсилини Жиззах педагогика институтидан Бухоро давлат унверситетига (БухДУ)  кўчиришга тўғри келди. Кимга қандай бўлган ...

Гўшт нархи: эслатмада 26000, нақд пулга 30000, пластикка 33000

  "Жиззах вилоят, Жиззах шаҳридаги бозорларда, сизга юборган расмда кўрсатилгандай, 1 кило гўштнинг нархи 26 минг сўм бўлиши керак. Аммо бозорда сотувчилар бунга умуман ...