“Жаноб Президент, умидим ёлғиз Сиздан!”

 

“Ҳурматли Мирзиёев Шавкат Миромонович, мен сиздан менга ёрдам беришингизни жудаям қаттиқ илтимос қиламан. Мен яшаб келаётган уйим ичида алоҳида хонада тепамдаги 9 қаватни свет билан таъминлаб турадиган 380 волтли “электр шчит” турибди. Шу электрощитни деб мен уйни хусусийлаштира олмаяпман.

Уни бошқа жойга кўчириб беришларини илтимос қилдим. шчит техник хавфсизлигига жавоб бермайди, эшиги йўқ очиқ ҳолда турибди. Бу мен ва фарзандларим ҳаётига хавфли эмасми? Шу масалада Яшнобод ҳокимига мурожаат қилдим, лекин ҳеч қандай фойда бўлмади. Кейин шаҳар ҳокими қабулларига кирдим. Шаҳар ҳокими, менинг дардимни ва гапларимни эшитишни ҳам хоҳламасдан, қарор чиқардилар.

Мен умид билан боргандим, улар эса, менга ёрдам бериш ўрнига, менга қарши қарор қабул қилдилар. Мен йиғлаб, Худонинг зорини қилиб ялиндим, бироқ эътиборам бермадилар. Уйимнинг ярмини олиб қўйишмоқчи. Менинг уч нафар ёш фарзандим бор.

Уларни Сизнинг бошчилигингизда тарбиялаб, давлатга фойдаси тегадиган инсон қилиб ўстирмоқчиман, лекин тинч уйимнинг тинчлигини бузишди.Менинг бошимда ота-онам йўқ. Бориб яшайдиган бошқа уйим йўқ. Менга, ота ўрнига ота бўлиб, ёрдам беринг, илтимос.Йиғлайвериб кўзимда ёш қолмади. Сиз бизнинг Юртбошимизсиз, Сизга жуда қаттиқ ишонаман. Илтимос, бир бечора фуқароингизга ёрдам беринг. Кимдан ёрдам сўрашни билмаяпман”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-elekr-uy-hokim/28654958.html
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“сувчи маҳалласида сув йўқ!”

  "Мен Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан бўламан. Сувчилар маҳалласида яшайман. Онам, касал жигарлари сабабли, оғир иш қила олмайдилар. Мен эса ҳомиладорман. Бизда сув ...

Ozodmaktub: аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишга оёғимизга кишан солингандек борамиз

Эътиборингизга Озодликка Қорқалпоғистоннинг Элликқалъа туманида ишлайдиган врачдан келган хатни ҳавола қилаяпмиз. Исми айтилмаслигини сўраган муаллифнинг врач ҳаёти ...

Дилмурод саййид: “бизда қонун ишламас эди”

Суратда: Дилмурод Саййид ва Гулзамон Акбар 9 йил қамоқда ноҳақ ўтирган журналист Дилмурод Саййид билан суҳбат. (more…)