Европа суди Россияни Али Ферузни Ўзбекистонга бериб юбориш мумкинмаслигидан огоҳлантирди


"Новая газета" мухбири Али Феруз (Худойберди Нурматов)

“Новая газета” мухбири Али Феруз (Худойберди Нурматов)

Шу мазмундаги талабномани Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Россия маъмурлари номига жўнатгани тўғрисида “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази юридик директори Кирилл Коротеев Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Москвадаги президент маъмурияти биноси олдида 3 август куни фаоллар“Новая газета” мухбири Али Ферузни Ўзбекистонга депортация қилмаслик талаби билан пикет ўтказдилар. Бундай пикетлар Петербург, Вильнюс ва Берлинда ҳам ўтказилгани хабар қилинди.

“Чегара билмас мухбирлар”, Amnesty International ва Human Rights Watch халқаро ташкилотлари ҳам Россия ҳукуматидан Али Ферузни депортация қилмасликни талаб этаётир.

Human Rights Watch ташкилотининг Россиядаги дастурлари раҳбари Таня Локшина:

-Али Феруз 2008 йилда маҳаллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан икки кун ушланиб, калтаклангани ва қийноқларга солинганидан сўнг Ўзбекистондан қочиб чиққан. У Ўзбекистонга қайтарилса яна даҳшатли қийноқларга солиниши мумкин. Россия уни Ўзбекистонга қайтармаслиги керак, -деб баёнот берди.

“Новая газета” муҳаррири Дмитрий Муратов эса Али Ферузни Европа давлатларидан бирига олиб чиқиб кетилиши юзасидан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Сешанба куни Москванинг Басманний туман суди “Новая газета”нинг Али Феруз тахаллусга эга ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган журналисти Худойберди Нурматовни Россиядан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

2 август куни Али Феруз суд қарори ортидан ўз жонига қасд қилгани, аммо журналистни суицидни охирига етказишдан суд ижрочилари тўхтатиб қолгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ватандоши экани айтилаётган Худойберди Нурматов март ойида миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Москвада қўлга олинган эди. У тез орада ҳибсдан озод қилинган. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса у ерда уни террорчи ташкилотга аъзоликда айблашлари мумкинлигини иддао қилмоқда.

Россия ҳукумати Али Ферузга вақтинчалик бошпана беришдан бош тортган.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-rossiya-ali-feruz/28659129.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...

Ўзбекистонда «бюджет» ишчилари ёппасига пахтага чиқарилди

Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятларида мактаб, коллеж, лицей ўқитувчилари, боғча тарбиячиларининг пахта теримига ётоққа жўнатилаётгани хабар қилинмоқда. ...

Ҳамма ўз ишини қилса…

Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400