Остонада бинонинг қулаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Остонадаги қурилишда ҳалок бўлган икки қурувчи Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиқди. Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти маъмуриятига таяниб, ОАВ хабар берди.

Ҳодиса 17 сентябрь куни Сариарка туманидаги қурилиш иншоатида куннинг ярмида юз берди. Қурилаётган бинонинг девори ва шифт панеллари қулаб тушди.

Ҳодиса жойида икки киши ҳалок бўлди, жароҳат олган учинчи қурувчи шифохонага ётқизилди. Унинг саломатлиги ҳақида хабар берилмади. Уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Иншоат буюртмачиси «К.Саяхат» компанияси, бош пудратчи эса ЭКО-ЖС компаниясидир.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бошлиқ ўзгарса, иш  услуби ўзгаради…ми ?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси  бошлиғи қилиб подполковник Очилов Хуршид Абдиназарович тайинланди. Бу ...

Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 ...

Ўзбекистоннинг хитой ва монголиядаги элчиси бахтиёр саидов филиппинга ҳам элчи бўлди

Ўзбекистоннинг Хитой ва Монголиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Филиппин (қароргоҳи Пекинда) элчиси этиб тайинланди. 24 июль куни Бахтиёр ...