Ӯзбекистонда порахӯрликка қандай усул орқали барҳам бериш мумкин?

Ҳукуматимизнинг коррупцияга, порахӯрликка қарши барча хатти-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётгани кундан-кунга аёнлашмоқда.

Масалан, таълим тизимида кенг қулоч ёзган порахӯрлик жорий йилда бӯлиб ӯтган тест синовлари натижалари тимсолида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент молия институти мисолида фош этилди.

Аммо ҳар доимгидек бу сафар ҳам жиноий тӯдага қарши ҳеч қандай жазо қӯлланилмади.

Худди шундай ҳолатлар 2016 йилнинг декабридан то шу кунгача  соғликни сақлаш тизимида ҳам бир неча марта ошкору фош этилса-да, жабҳада порахӯрлик, юлғичлик,  таъмагирлик барҳам топгани йӯқ, аксинча, кенг этак ёзмоқда, дея бемалол айта оламиз.

Бунга яқиндагина, яъни сентябрь ойида Тошкент вилояти онкологик диспансеридаги воқеа, аниқроғи, 2-жарроҳлик бӯлими мудири, оқ халатли шифокор Азиз Ҳамдамов билан кечган ҳодисалар яққол мисол бӯла олади.

 “Шаввоз” шифокорнинг юлғичликларига, қинғир фаолиятига бир ҳафтадан бери оғир аҳволда ётган, Онахонни ӯз вақтида операция қилмай қийнагач, бундай кӯргуликларга дош берилмаганини   кекса онахоннинг  қизи томонидан чек қӯйилди. Тегишли орган ходимлари А. Ҳамдамовнинг қӯлига ӯз хонасида кишан уриб,  эшигини муҳрлаб кетди.

 Бир сӯз билан айтганда, бӯлим мудирининг бошини  таъмагирлиги, беморларга нисбатан шафқатсизлиги, ҳаром бойликка ружу қӯйиши натижасида меҳр-оқибатдан фориғ бӯлгани алал-оқибат бошини еди.

У “Онкологик беморлар учун барча хизматлар бепул”, деб нақ эшиги олдига ёзилган билдиргини менсимагани учун ана шу кӯргуликка гирифтор бӯлди.

 Бироқ, афсуски, Азиз Ҳамдамовнинг бошига тушган “иш”дан тӯғри хулоса чиқармаган оқ халатлилар ҳали ҳам бӯлса етарлича топилади.

Бизнингча, ҳаёт учун курашаётган беморларга нисбатан бундай қалтис муносабатда бӯлаётган шифокорларнинг юраги юрак эмас,  тош бӯлса керак.

Энг ачинарлиси, Республика онкология марказида ҳам аҳвол кӯнгилдагидек эмаслигида. Беморлар тиббий кӯрикдан ӯтиш учун марказга соатлаб эмас ҳафталаб қатнашга мажбур.

Бундай ҳолатларга қачон чек қӯйилиши эса, ҳеч кимга аён эмас.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркистон вилоятида ўзбекистон фуқаросини автобус уриб кетди

«Туркистон—Чимкент» трассасининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Епкенди посёлкасидан ўтган қисмида 23 августга ўтар кечаси Ўзбекистон фуқароси Э.А.ни автобус уриб ...

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...

Тошкентлик аёлни 8 нафар қўйини ўғрилаб кетишди

Жорий йилнинг 10 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Бешқўрғон 6-тор кўчасида яшовчи М.И. (исмли аёл)нинг уйи олдидан 8 бош қўйларини ўғирлаб кетган. ...